Ёшлар-соғлом турмуш тарафдори
Тошкент фотосуръатлар уйида “Биз-зарарли одатларга қарши ижодкор ёшлармиз” мавзусида танлов-кўргазмаси бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Рассомлар Академиясининг Камолиддин Бехзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти, “Комолот” жамоатчилик ҳаракатининг марказий кенгаши, “Тасвирий ойина” Республика ижодий ассоциацияси, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси К.Жўраев, Ўзбекстонда рассомчилик Академиясининг раиси ўринбосари Ж. Миртожиев, Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн Миллий институти ректори Х.Аминов, Ўзбекистон халқ рассоми А. Мирзаев ва бошқалар жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий салоҳиятини оширишда тасвирий санъат муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлашди. Айнан ана шу масалалар кўргазмада “Биз-зарарли одатларга қарши ижодкор ёшлармиз” мавзусида ташкиллаштирилган плакатларида акс эттирилган.
Кўргазмали танлов якунида “Инсон ва табиат” мавзусидаги қатор плакатлар учун гран-при Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн Миллий институти талабаси Рухшона Шоалиевага тақдим этилди.Биринчи ўрин эса, “Қидириш” мавзусидаги плакати учун ушбу олийгоҳ талабаси Валена Сугайлакка лозим деб топилди. Ғолибларга эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Манба: uza.uz