UZ RU
27.12.2012

Саломатлингиз–ўз қўлингизда

Хоразм вилоятининг Қўшкуприк туманида кўкрак саратонининг профилактикаси пайдо бўлиш йўллари ва даъволаш масалаларига бағишланган “Саломатлингиз –ўз қўлингизда” мавзусида семинар ташкил этилди.

Охирги йилларда кўкрак саратони жиддий муаммоларни олиб келмоқда. Касалликни даъволашдаги энг самарали йўл-унинг профилактикасидир. Бунда ҳар бир аёл ушбу касалликнинг илк симптомларини сезиши билан шифокорга мурожаат қилишлари ва лаборатория текширувидан ўтишлари лозим. Шундагина ушбу касаллик бартараф этилиши мумкин.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси С.Абдикаримова, врачлар ассоциацияси вилоят бўлими бошлиғи С.Полвонова ва бошқалар аёллар саломатлигини ҳимоя қилиш, ушбу соҳада профилактик ишларни кўчайтириш бўйича гапириб ўтдилар. Соҳа мутахассислари ва врачлар ушбу касалликка чалинган аёлларнинг уни пайдо бўлиш сабаблари тўғрисидаги саволларига жавоб бердилар.

–Ҳар қандай касалликни даъволашдан кўра уни олдини олиш маъқул,-дейди Ўзбекистон врачлар ассоциацияснинг вилоят бўлими раиси Светлана Полвонова.

– Бунинг учун аёллар ўртасида профилактик ишларни кўчайтириш зарур. Даъволаш ишларини мунтазам ташкиллаштириш касаллик хавфини камайтиради.

Урганч туманидаги ассоциациянинг вилоят бўлимида ушбу йилда бир қатор, жумаладан “Пахтакор”, “Чоткупир”, “Қорамон” қишлоқ пунктларида 15 мингдан ортиқ аёллар тиббий кўрикдан ўтдилар. Ҳозирда ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.

Нодавлат-нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик жамғармаси ва бошқа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис фуқаролик ва жамоатчилик институтлари томонидан Қўшкупир туманидаги қишлоқларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва айниқса онкологик касалликларни олдини олиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун грант тақдим этди.

Бундан ташқари, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ва “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” Жамғармалари томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳудудий нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятга лойиҳаларини қўллаб қувватлаш бўйича грантлар тақдим этилмоқда. Ушбу грантлар доирасида Янгибозор туманида аёллардаги онкологик касалликларни профилактика қилиш бўйича кенг кўламли ишлар ташкиллаштирилмоқда.

Бугунги кунда тумандаги 21 мингдан ортиқ фертиль ёшидаги аёлларнинг тиббий маданиятини оширишга қартилган турли буклетлар, тавсияномалар тарқатилмоқда. Бундан ташқари, ассоциация Қўшкўпир туманидани қишлоқларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва онкологик касалликларни профилактикаси бўйича махсус лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ушбу семинарда Янгибозор ва Қўшкупир туманларидаги маҳаллий ҳокимият вакиллари, тиббий муассасалар ишчилар иштирок этган ушбу семинарда нодавлат-нотижорат ташкилот вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок этиб, онкологик касалликларнинг пайдо бўлиши ва профилактикаси бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Манба: uza.uz