Маҳаллий дорихоналарда юксак истиқбол
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда аҳолини сифатли дори-дармонга бўлган эҳтиёжининг қониқтирилганлиги ва кейинги йилда олдида турган истиқболли вазифалар ҳақида муҳокама олиб борилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси вакиллари, фармакология бўйича етакчи мутахассислар, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар иштирок этдилар.
Клиник касалликларни олдини олувчи медицинада ҳайвон ва ўсимликлар асосида фойдаланилган препаратлар кенг қўлланилади. Уларнинг зарарли томонлари жуда кам миқдорда бўлиб, келажакда хавфли оқибатларга олиб келмайди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган дори дармонлар чет элда ишлаб чиқарилаётган дори дармонлардан ҳеч ҳам қолишмайди.
- Маҳаллий фармацевтикани келажакда ривожлантириш учун юксак имкониятлар мавжуд,-дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги фанлар ва технологияларни ривожлантириш қўмита раиси Ш.Солиҳов 2009-2011 йилларда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари асосида тайёрланган маҳаллий дори препаратларининг 40 дан ортиқ янги турлари ишлаб чиқилди.
Дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича мамлакатимизда ДАК “Узфармсаноат” компаниясининг фармацевтика бўйича заводлари, қатор шахсий корхоналар, шунингдек фанлар Академияси ва бошқа вазирликларда ташкиллаштирилган алоҳида корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
- Мамлакатимизда олимлар ва ишлаб чиқарувчилар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган ҳолда, охирги уч йилда 35 та ўз номига эга бўлган серия рақамли маҳаллий дори-дармонлар субстанцияси ташкил этилди,-дейди Республика фанлар Академияси физика ва математика полмерлар Институти лабораторияси бошлиғи А.Саримсоқов. –«Узфармсаноат» корхоналаридаги ушбу субстанциялардан янги самарали маҳаллий дори препаратлари турли хил касалликларни даъволашда қўл келмоқда. Илгари хориждан олиб келинаётган инфузион ва инъекцион эритмаларни олиш учун фармакопей натрий хлорид субстанцияларини импорт қилиш йўлга қўйилди.
Экспорт қилинувчи фармацевтика маҳсулотининг ҳажми ўсиб бораётганлиги таҳсинга сазовордир. Жумладан, ҳозирда экспорт қилинаётган “Цитизина” фармокопей ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. “Аллапинин” антиритмик препарати кўп йиллардан буён экспорт қилинмоқда ва унинг экспорт ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда.
Фанлар Академиясида фармацевтикага оид маҳсулотлар ишлаб чиқариш, дори ва бошқа тиббий препаратларнинг даъволаш хусусиятлари ва тадқиқотлари билан ўсимлик моддалари кимё институти, биорганик кимё ва полимер кимёси ва физикаси, “микробиология ва ядро физикаси институтлари, Радиопрепарат” корхонаси шуғулланади. Масалан, ўсимлик моддалари Институтида охирги вақтларда янги технология жорий этилиб, мутахасссисларимиз томонидан ишлаб чиқилган 7 та оригинал экспорт қилишга мўлжалланган дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Биорганик кимё институти томонидан 12 нафар янги импорт қилинаётган дори воситаларининг ўрнини боса оладиган ва экспорт қилишга мўлжалланган маҳаллий юксак самарага эга препаратлар ишлаб чиқилиши йўлга қўйилган. Микробиология институти маҳаллий технологиялардан фойдаланган ҳолда, ошқазон-ичак касалликларини даъволаш ва профилактика қилиш учун 5 нафар биопрепаратлар ишлаб чиқишни йўлга қўйган.
Шундай қилиб, мамлакатимизда йиғилган тажриба, илмий ва ишлаб чиқариш муассасаларининг ҳамкорлиги ва уларнинг юксак салоҳияти фармацевтика соҳасида биотехнологияни жорий этишга ва соғлиқни сақлаш амалиётига самарали маҳаллий дори воситаларини жорий этишга имкон бермоқда.
Манба: uza.uz