25.12.2012
Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қарори
Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
2012 йил 29 декабр шанба ва 30 декабр якшанба дам олиш кунлари мос равишда 2012 йил 31 декабр душанба ва 2013 йил 2 январ чоршанба кунларига кўчирилсин;
2012 йил 29 декабр шанба ва 30 декабр якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2012-йил 24 декабр
Манба: www.press-service.uz