Касалхона энди янги бинода
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида юқумли касалликлар бўйича касалхона биноси капитал таъмирдан чиқиб фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкиллаштирилган тадбирда, мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, болаларнинг соғлом тўғилиши ва соғлом авлоднинг ҳар томонлама баркамол тарбия топишлари йўлида таҳсинга сазовор ишлар амалга оширилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу жараёнда асосий эътибор тиббий муассасалардаги моддий-техник базани мустаҳкамланиши ва янги биноларни барпо этилишига қаратилмоқда.
“Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоат фонди кўмагида ушбу йўналиш бўйича олиб борилаётган изчил фаолият доирасида ушбу юқумли касалликлар биносининг фойдаланишга топширилишида ҳам бошқа бир қанча ҳомий ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
-Қисқа вақт ичида, 60 ўринга мўлжалланган ўринлар замонавий тиббий аппаратурлар билан жиҳозланган,-дейди касалхона бош врачи Илтижо Иминова.-Натижада маҳаллий аҳоли учун юқумли касалликлар ва уларни даволаш бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланмоқда.
Тадбирда касалхонага Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Дамас” русумли тез ёрдам машинаси тақдим этилди.
Манба: uza.uz