UZ RU
05.12.2012

Болалар саломатлиги учун

Болалар ижтимоий адаптация Республика маркази “Sen Yolg'iz Emassan” болалар жамғармаси, Исроил элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда даъволовчи жисмоний машқлар биноси очилди.

Тадбирда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идорлар вакиллари, дипломатик корпуслар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Болалар ижтимоий адаптация Республика Маркази директори Васила Алимова, “Sen Yolg'iz Emassan” Республика болалар жамғармасининг ўқув маркази директори Матлуба Охунова мамлкатимиздаги Исроилнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Хиллель Ньюман ва бошқа иштирокчилар тиббий ижтимоий ҳолатидан қаътий назар давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши ҳисобланади. Жисмоний имконияти чекланган болаларга психологик ёрдам кўрсатиш ва коррекцион-даволаш жараёнларини олиб борувчи болаларнинг ижтимоий адаптация маркази МДҲ давлатлари ичида ягона ҳисобланади.

-Янги бино жаҳон стандартларига мувофиқ тарзда таъмирланган. Мавжуд сузиш бассейни муайян ҳароратда сақланиб, гидромассаж жараёнларини ўтказувчи манба ҳисобланади. Юриш ва югуриш учун йўлакчалар, машғулот олиб борувчи жиҳозлар ҳаракатланувчи тизимларида муаммоси бор болалар билан даволаш коррекцион ишларини олиб бориш жуда қулай ҳисобланади. Алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни эркин ҳаракатланишлари учун кўтариб тушурувчи алоҳида техник креслолар мавжуд.

.-Менинг тўрт ёшли неварам мия фалажидан азоб чекади,-дейди Тошкентлик Дилбар Юнусова.-Марказда ўтказилаётган тиббий жараёнлар туфайли у юришни ўрганди. Боланинг ақлий ривожланишидаги ижобий ўзгаришлар сезилди. Жисмоний тарбия қилувчи даволаш биносининг очилиши мамлакатимиздаги ҳар бир болага эътибор кучли эканлигидан далолат беради.

Манба: uza.uz