Репродуктив саломатлик ва халқаро ҳамкорлик
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида БМТ нинг ЮНФПА аҳолишунослик жамғармаси билан бирга аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш бўйича йиллик ҳисобот намойиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Комилов ва бошқалар Президент И.Каримов раҳнамолигида ёш ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш, аҳоли репродуктив саломатлигини мусаҳкамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ўз натижаларини бермоқда.
Президентимизнинг 2009 йил 1 июл ойида “2009-2013 йилларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини, ҳар томонлама соғлом авлод дунёга келишини ва уларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан вояга етказишни янада ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш Дастури тўғриси” даги фармони ушбу йўналишда амалга ошираётган тадбирларнинг дастуриамалидир.
Ушбу вазифаларни бажаришда дунё миқёсда ўз салоҳиятига эга бўлган ташкилотлар, жумладан БМТ нинг ЮНФПА жамғармаси билан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли юқумли касалликлар профилакатикаси бўйича ҳамкорликда фаолият юритиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу халқаро ташкилот мамлакатимиз билан аҳолишунослик дастури бўйича тадбирларни ўтказиш, оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш, атроф-муҳит тозалигини сақлаш бўйича самарали ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Оилаларнинг ижтимоий-демографик аҳволи, оила ҳаётига ёшларни тайёрлаш соғлом авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси демографик аҳволни ўрганиш орқали соғлом оилани яратиш ва аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Тадбирда ушбу тадқиқотларнинг ҳар томонлама аҳволи таҳлил қилинди.
-Ташкилотимиз Ўзбекистон билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда,-дейди БМТ нинг ЮНФПА аҳолишунослик жамғармаси вакили Карл Кулесса.-Ўзбекистонда аҳолишунослик бўйича кенг кўламли ишларга, жумладан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш оилаларда тиббий маданиятни ошириш каби дастурларни ҳаётга татбиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Матбуот конференциясида оилани, айниқса болаларни қўллаб қувватлаш, тиббий маданиятни ошириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, биринчи тиббий-профилактик назоратни кўчайтириш, исталмаган ҳомиладорликни бартараф этишда замонавий тиббиёт ютуқларидан самарали фойдаланиш масалалари тубдан муҳокама қилинди.
Манба: uza.uz