UZ RU
05.12.2012

Қишлоқда тиббий хизмат замонавий мезонлар асосида ривожланмоқда

Мамлакатимизда бирламчи тиббий муассасаларнинг моддий - техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор замирида аҳолининг тиббий - руҳий, жисмоний аҳволини мунтазам кузатиб бориш , касалликларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш, оилаларда тиббий маданиятни, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек эзгу мақсадлар мужассам. Бу борада Фарғона вилоятида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 21 қишлоқ врачлик пункти фаолият кўрсатаётир. Жумладан, “Дўстлик” қишлоқ врачлик пункти замонавий мезонлар асосида хизмат кўрсатаётган шифо масканларидан бири. Бу ерда ҳудуддаги 13 маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган олти ярим мингдан зиёд аҳоли тажрибали шифокор ва ҳамширалар ёрдамида ўз саломатлигини тиклаш имкониятига эга. Қишлоқ врачлик пункти замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлангани аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволашга хизмат қилаётир.

Манба: uza.uz