UZ RU
01.12.2012

Соғлом оила-соғлом жамият асосидир

Ўзбекисто хотин-қизлар Қўмитаси, “Оила” Республика илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ижтимоий тадқиқотлар институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекситон Миллий Университети ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Соғлом оила-соғлом жамият асоси” мавзусида конференция ташкил этди.

Унда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик идоралари, жамоатчилик, халқаро ташкилотлар вакиллари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, хорижлик мутахассислар, олимлар, врачлар ва маҳалла фаоллари, диний-маърифий тарбий масалалари бўйича консультантлар иштирок этдилар.

Таълим, маданият, спорт бўйича Ўзбекситон Республикаси Олий Мажлис Сенати Қўмитаси вакили М.Ходжамбердиев, Ўзбекситон Республикаси касаба уюшмалари вакили Т.Нарбаева, “Соғлом авлод учун” жамғармаси вакили С.Инамова, жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори С.Инамова, Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Р.Убайдуллаева, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маъруфова, БМТ аҳолишунослик фонди- UNFPA нинг Ўзбекситондаги вакили Карл Кулессалар Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов раҳномолигида мамлактда оила институтининг шаклланиши, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси бўйича ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаш ва бу борда бир қанча қонунлар ва давлат дастурлари ишлаб чиқилаётганлиги таъкидланди.

Диний ва маърифий масалалар бўйича маҳаллалардан ташриф буюрган маслаҳатчилар келажакда оилада маънавий руҳни соғломлаштириш ва ёшлар ва болаларга миллий қадриятлар моҳиятини тушунтиришда ўзларини биқиёс ҳиссаларини қўшдилар. 14 ёшгача бўлган ўсмирларни, ҳомила ёшида бўлган аёлларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш ва скрининг, перинатал хизматларни самарали ташкиллаштириш-болаларни ирсий касалликлар билан туғилишини сезиларли даражада камайтирмоқда.

-Ўзбекистонда аёлларга бўлган ҳурмат-иҳтиром, авлодларнинг баркамол ўсишлари миллий қадриятлар аҳамиятини янада оширди,-дейди Инха университети профессори Янгсунг Ким.- Бунинг исботи сифатида Президентингиз томонидан ушбу йилни “Оила йили” деб эълон қилиниши бўлди. Демакки ушбу йилда жамиятда оила мустаҳкам ўринга эга бўлиши учун янада самарали ишлар амалга оширилди.

Халқаро конференцияда замонавий оилаларда учрайдиган муаммолар, репродуктив саломатлик, тиббий ҳуқуқни ошириш, ота-оналар иқтисодий маданияти, болаларни салбий фикрлардан ҳимоя қилиш каби долзарб.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош-вазири ўринбосари, Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситхоновалар иштирок этдилар.

Манба: uza.uz