Муҳим хайрия акцияси
“Ҳаёт учун” кўкрак саратони бўйича миллий ассоциация “Аёллар кенгаши” Республика жамоатчилик бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва Орол бўйида соғломлаштириш марказлари қошида ҳамкорликдаги хайрия акцияси ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган илмий-тиббий малакали мутахассислар-врач-онкологлар, психологлар, гинекологлар жойларда аёлларни тиббий кўрикдан ўтказдидар.
- Ушбу акция “Оила йили” Давлат дастури доирасида ташкиллаштирилди,-дейди “Ҳаёт учун” кўкрак саратони бўйича миллий ассоциация директори Шахноза Умарова.-Бугунги кунга қадар 17 мингдан ортиқ аёллар онкологик текширувдан ўтказилди ва улар ўз навбатида, профилактика, кўкрак ракига аниқ ташҳис қўйиш уни замонавий усулда даволаш, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маълумотларга эга бўлишди.
-Мен икки фарзанднинг онасиман,-дейди Нукуслик Камола Собирова.-Малакали врачлар бизни тиббий кўрикдан ўтказиш билан бирга сут бези саратони тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб ундан огоҳ этдилар. Ушбу касалликдан ўзимизни ҳимоялаш учун биз доимо ўз соғлиғимизга эътибор қаратишимиз даркор.
Источник: uza.uz