Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг аҳволи масалалари муҳокама қилинди
“Пойтахт” бизнес-марказида Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари бўйича “айлана стол” ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-сотиқ палатаси ва БМТ нинг “Тараққиёт” дастури томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда Бизнес-форум (2-фаза)” тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари, фармацевтика компаниялари ва корхона субъектлари иштирок этдилар.
“Айлана стол” нинг асосий мақсади-диалог учун платформа ташкил қилиш ва фармасаноат вакиллари, давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институлари билан алоқлар ўрнатишни ташкиллаштиришдир.
“Ўзфармсаноат” Давлат-акционерлик концерн бошқармаси раиси М.Дустмурадовнинг айтишича, фармацевтика саноати бугунги келиб маҳаллий маҳсулот турларини ошириб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун инвестициялар сарфламоқда. Мустақиллик йилларида ишлаб чиқарувчи дори-дармонларнинг миқдори ва турлари 3 тадан 129 тага кўпайди, яъни деярли 10 фоизга ошди. Мамлакатда фармацевтика саноати 2010 йилга нисбатан 25 фоизни ташкил этди. Бундай натижаларнинг асосий таянчи Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2006 йил 14 июлдаги “Маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт учун зарур жиҳозларни ишлаб чиқарилишини қўллаб қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бўлди. Аммо фармацевтика саноатининг шиддат билан ўсиб боришига қарамасдан Ўзбекистон фармацевтика саноатини келажакда янада ривожлантириш учун қўшимча чора-тадбирлар ташкиллаштириш зарурлиги ҳам алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш иштирокчилари мамлакатимизда дори воситалар ишлаб чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, фармацевтика маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек фармацевтика корхоналарида сифат менежменти тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.Чунки маҳсулот рақобатбардош бўлиши учун халқаро намунадаги сифат сертификатига эга бўлиш лозим.
Манба: uza.uz