UZ RU
10.11.2012

Мақсад–соғлом турмуш тарзини кўчайтириш

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги билан ҳамкорликда ОИТС/ОИВ га қарши курашиш бўйича самарали чора-тадбирлар кўламини ошириш масаласига қаратилган ўқув семинари ташкил қилди. Унда врач-эпидемиологлар, аёллар қўмитаси фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маруфова ва бошқалар халқимиз, айниқса ёшлар ўртасида ушбу асрнинг глобаллашувини шакллантиришда соғлом турмуш тарзи ва маърифий принципларни тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрда “Ўзбекистон Республикасида юқумли ОИВни тарқалишини олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги фармони аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва ёшлар онгига бегона менталитетнинг салбий таъсирини бартараф этишда муҳим дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Юқори технологиялар асосида таъмирланган ОИТС га қарши кураш бўйича Республика диагностика лабораториялари жойларда ушбу касаллик симптомларини ўз вақтида аниқлаш, касалларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш самарасини оширмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, диний , маърифий, ахлоқий-тарбиявий масалалар бўйича консультантлар, ОАВ ходимларининг миллий дунёқарашимиз асосидаги тарғибот ишлари ушбу муаммони бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бунинг учун биринчи навбатда уларнинг ўзлари ушбу йўналиш бўйича чуқур билимга эга бўлишлари лозим.

Тўрт кунлик семинар давомида ОИТС/ОИВ га қарши курашишда миллий қонунчилик, ушбу касаллик симптомлари аниқланган беморларни тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий қўллаб қувватлаш ва ОАВ ходимларини профилактик тадбирларга кўпроқ жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Манба: uza.uz