UZ RU
08.11.2012

Она ва бола саломатлиги муҳофазада

Фарғона вилояти перинатал маркази ҳар томонлама соғлом авлод туғилиши ва вояга етишига салмоқли ҳисса қўшаётган тиббиёт муассасаларидан биридир.

Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган 215 ўринли марказда туғруқ, гинекологик ташхис, аҳолига тезкор ёрдам кўрсатиш ишлари самарали йўлга қўйилган. Марказнинг тажрибали шифокорлари шаҳар ва туманлардаги аёллар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда оналар ва болалар соғлигини оширишда амалий ва методик ёрдам кўрсатиш табдирларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Манба: uza.uz