Янги замонавий ҚВП
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ишларнинг олиб борилиши натижасида, энг янги тиббий ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктлари барпо этилди. Бу каби тиббий муассасалардан бири Фарғона туманидаги “Шоҳимардонобод” врачлик пункти ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу ҚХП да 767 дан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Қишлоқ врачлик пункти “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган.
Бу ерда диагностика, даволаш ва тиббий текширувлар бўйича сифатли ишлар амалга оширилмоқда. ҚХП да фаолият олиб бораётган малакали тиббиёт ходимлари асосий эътиборни профилактика тадбирларига қаратмоқдалар. Айниқса, турли касалликларга қарши эмлаш бўйича тадбирлар юқори даражада олиб борилмоқда.
Аҳолининг репродуктив саломатлиги, соғлом оила ва соғлом турмуш тарзининг шаклланишини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишлари ўз натижасини бермоқда.
Манба: uza.uz