UZ RU
02.11.2012

Жаҳон туризм салоҳиятини намойиш қилиш

Форумда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси раиси Ф. Ризаев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мамлакатимизда туризм соҳасини, жумладан ички туризмни ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлари натижаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиб, ушбу ислоҳотлар доирасидаги тадбирлар хорижий туристларни мамлакатимизга кўпроқ жалб қилишга кўмаклашаётганлигини таъкидлади.

Туризм соҳасида юқори салоҳиятга эга бўлган мамлакатимиз, ўзининг табаррук қадамжолари, гўзал табиати, буюк қадриятлари ва анъаналари билан хорижий туристларни янада ўзига жалб қилмоқда. Аксарият мамлакатларда туризм асосий даромад манбаси ҳисобланади. Бутунжаҳон туризм ташкилотларнинг далилларига кўра, бугунги кунга келиб, турсаноатида 195 миллион ходимлар фаолият кўрсатиб, унинг йиллик ҳисоботи 900 миллиард долларни ташкил этади. Халқаро иқтисодда халқаро туризмдан келадиган фойда автомобил ва нефтигаз саноатидан кейин учинчи ўринда туради. Ўзбекистон туризм бўйича ва тарихий ёдгорликлари бўйича етакчи мамлакатларнинг ўнлигидан жой олган. Мамлакатимизда тўрт мингдан ортиқ тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжуд. Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ЮНЕСКО нинг жаҳон дурдоналари рўйхатига киради.

Мамлакатимизда ҳукмрон бўлган тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва бугунги кунга шукронолик, бутун дунёга машҳур ўзбек меҳмондўстлиги келажакда туристлар ташрифини ва қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда айниқса туризм соҳасинининг ҳуқуқий асосларини мунтазам мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2012 йил 10 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш ва уни келажакда янада қўллаб қувватлаш тўғрисида” ги қарори халқаро туризм бозорида миллий туризм хизматини янада фаоллашишини ва мамлакатда туризм саноатини янада ривожлантириш учун дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда. Туризм саноатини барча йўналишларини ривожлантириш мақсадида барпо этилаётган янги замонавий меҳмонхоналар, дам олиш ўйлари хизмат самарадорлигини тубдан ўзгартириди. Янги туризм машрутларини ишлаб чиқиш, янги транспорт алоқаларини ўтказиш мамлакатимизга хорижий туристлар ташрифи миқдорини янада оширади. “Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг хабар беришича, 2011 йилда мамлакатда миллиондан ортиқ туристларга хизмат кўрсатилган. Бу 2010 йилга нисбатан 5,4 фоизни ташкил қилади. 2011 йилда туристлар хизмати ҳажми 8,3 фоизга ўсди. Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган маиший субъектларни миқдори ҳам ошди. 2011 йилда 124 нафар туристик корхоналар ва 55 нафар меҳмонхоналар фаолият кўрсатишни бошладилар. Бугунги кунга келиб, умумий ҳисобда 865 нафар туристик ташкилотлар -506 нафар туроператорлар ва 359 нафар меҳмонхоналар фаолият юритмоқда. Шунингдек мамлакатда, экотуризм, экстремал туризм, диний туризм, маданий ва спорт туризми шиддат билан ривожланмоқда. Туристлар орасида альпинистлар, тоғ чанғисига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Хусусий секторлар ички туризмни ривожлантириш , жумладан ҳудудларда тарихий-археологик паркларни ташкиллаштириш, янги туристик машрутларни ташкиллаштириш, қишлоқ жойларда туризм ва туристик хизматни ривожлантириш, автомагистралларда таъмирлаш ишларини олиб бориш, туманлардаги туристик объектларда меҳмонларни кутиб олиш учун замонавий хизматни ташкиллаштириш бўйича самарали тадбирлар олиб борилмоқда. Тошкентда, Самарқандда, Бухоро ва Хивада туризм соҳасига қаратилган профессионал коллежлар, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Сингапур институтидаги туризм факультетлари, туристик маркетинг ва менежмент, хизмат кўрсатиш, меҳмон кутиш ва ресторан ишлари бўйича ходимлар тайёрламоқда. Соҳада хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатишга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг кенг кўламли туризм салоҳиятини кенг намойиш қилиш ва келажакда туристлар сонини янада ошириш мақсадида “Ўзбектуризм” миллий компанияси томонидан маркетинг лойиҳаси мегаинфотурлар ташкиллаштирилган. Ушбу лойиҳа доирасида мамлакатимиз 200 дан ортиқ туристик компаниялар билан, яъни Буюк Британия, Италия, Испания, Нидерландия, Сингапур, Франция, Хитой ва Япония билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Мутахассисларнинг фикрича, бу каби лойиҳалар 2012 йилда туристлар сонини ўртача миқдорда 15 % га оширишга олиб келди. Ўзбекистон ва Бутунжаҳон туристик ташкилотлар ўртасидаги ўзаро алоқалар мунтазам ривожланмоқда. 2011 йил октябр ойида Жанубий Кореяда Халқаро туризм ташкилотларининг 19 сессиясида 2011-2015 йиллар учун Бутунжаҳон туризм ташкилотлари ичида Ўзбекистон ҳам танлаб олинди. Ушбу обрўйли халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қилиш мамлакатимиз туризм салоҳиятини ошириш, ушбу соҳада бошқа давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш, Буюк ипак йўли маданий меросини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилоти билан биргаликда мунтазам халқаро туризм ярмаркалар, конференция ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Уларнинг орасида “Буюк Ипак йўли” Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ҳам киради. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади туризм соҳасида мамлакатимизнинг улкан салоҳияти билан жаҳон жамоатчилигини таништириш, чет эл туризм компаниялари билан мустаҳкам алоқаларни боғлаш, келажакда ички туризмни ривожлантириш ҳисобланади. Йилдан йилган ярмаркада туризм кампаниялар ва фирмаларнинг иштирокини ошиши ярмарканинг салоҳияти ошганлигидан далолат беради. Агар 2011 йилда атиги 10 нафар мамлакатдан 500 нафар иштирокчилар қатнашган бўлса, ушбу йилда етти юздан ортиқ маҳаллий ва хорижий компания ва фирма вакиллари иштирок этди.

Бизнинг компаниямиз Тошкент халқаро ярмаркасида биринчи бўлиб иштирок этмоқда,-дейди «Grand Orchid Travel» (Таиланд) менежери Сурасак Котпромсри. Айтиш мумкинки, Ўзбекистон-Буюк Ипак йўлининг ягона дурдонаси. Шунинг учун ҳам кўпчилик ушбу тарихий бой шаҳарга ташриф буюришни ҳоҳлайди.

Унда туризм бозорининг барча тузилмалари –туроператорлар, турагентлар, меҳмонхона мажмуаларининг барча тармоқлари, хусусий меҳмонхоналар, санаториялар, курортлар, тарнспорт компаниялари ва бошқа турдаги туристик хизматлар замонавий технологиялар билан таъмирланган.

Экспозиция бизнес, экология, спорт, маърифий, экскурсион, круиз, меҳмонхона, ресторан хизмати, соҳавий кўчмас мулк, соғломлаштириш йўналишларига бўлинган. Ўзбекистон миллий павильонининг экспонентлари мамлакатимизнинг барча туманларидаги туристик фирма ва компаниялар ҳисобланади.

-Ҳозирда ярмаркада Сурхондарё вилоятидан олтита, жумладан «Силк Роад», «Шарқ», «Меридиан», «Улуғбек» каби меҳмонхоналари қатнашмоқда,-дейди Сурхондарё вилоятидаги “Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг сайёҳат ва экскурсия бюроси бошлиғи Зафар Номозов. –Сурхондарё вилоятида тўққиз юздан ортиқ тарихий ёдгорликлар жойлашган. Ҳар йили бизнинг воҳамизга ташриф буюраётган туристлар оқими ошиб бормоқда.

Обрўли халқаро туристик фирмалар, миллий туристик компаниялар, меҳмонхона ва ресторанлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари мамлакатимизни туризм бўйича салоҳияти билан таништирувчи яъни, унинг ҳунармандчилиги, табиати, санъати ва миллий анъаналаридан хабар берувчи берувчи маълумотлар билан танишиш имкониятини беради. Ярмарка доирасида ўтказилган “Шарқ бозори” миллий таомлар фестивалида иштирокчилар миллий таомлар, танлаб олинган мева ва сабзавотлардан таътиб кўришлари ва миллий ошхонамиз тўғрисида маълумот олиш имкониятига эга бўладидар. Форум иштирокчилари “Ҳунарманд шаҳри” бўлимида кўрсатилган сувенерларни кўриш имкониятига эгадилар. Ўзбек ва хориж санъаткорлари иштирокидаги концерт дастурлари, ўзбек миллий кийимлари ва меҳмонлар хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида энг яхши туризм машрути, компания, меҳмонхона , энг яхши стенд танловлари ўтказилади.

-Мен биринчи марта Ўзбекистонда ўттиз йил олдин бўлган эдим,-дейди “Палма ороллари” туристик фирмаси бош директори Хайнан вилояти (Хитой) Лиу Шенг Хонг. Тан оламан, мен Тошкентни танимай қолдим.

Ўзбекистон йилдан йилга туризм бўйича юксак салоҳиятга эга бўлган мамлакат сифатида дунёга танилиб бормоқда. Меҳмонларнинг сони ошиб, туризм инфратузилмаси босқичма-босқич ривожланмоқда. Айтиш мумкинки, Ўзбекистондаги туризм хизмати бутунлай халқаро меъёрларга мувофиқ ривожланмоқда. Уч кунлик ярмарка жараёнида мамлкатимизга келажакда туристларни янада кўпроқ жалб қилиш ва бу борада хорижий ҳамкорлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги фикрлар алмашинилди.

Манба: uza.uz