Янги оилавий поликлиника
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни олиб бориш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш натижасида ҳатто узоқ қишлоқларда ҳам замонавий ускуналар билан жиҳозланган даволаш муассасалари ташкиллаштирилмоқда. Энг асосийси, Орол бўйи ҳудудларида мувофиқ ишлар олиб борилмоқда.
Чимбой туманидаги таббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида истиқболли инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Касалхоналар, поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари замон талаби билан ҳамнафас ҳолда таъмирланмоқда.
2012 -2013 йилларда туман тиббиёт бирлашмалари даъволаш муассасаларини капитал таъмирдан ўтказиш учун 4,3 миллиард сум ажратилди.
Нукусда №2 қурилиш бошқармаси тезлаштирилган тартибда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида туман марказларида бир кунда 150 та беморларга мўлжалланган янги оилавий поликлиникалар очилди.
“Оила йили” Давлат Дастури доирасида қурилган ушбу янги даволаш муассасасида 19 та малакали врачлар ва 30 дан ортиқ ҳамширалар хизмат кўрсатиб келмоқда,-дейди туман тиббий бирлашма бошлиғи –С.Алламуратова.
Бу ерда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолинининг тиббий назоратини ошириш, беморларга аниқ ташҳис қўйиш бўйича барча шароитлар яратилган. Буларнинг барчаси аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Манба: uza.uz