Ҳамкорликни кучайтириш зарурияти
Ўзбекистон Республикаси Хотин – қизлар қўмитаси “ОИТС/ОИВ га қарши самарали курашишда истиқболли ҳамкорликни кўчайтириш” мавзусида форум ташкил қилди.
Форумда турли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари, хотин-қизлар фаоллари, диний –маърифий масалалар бўйича консультантлар ва журналистлар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси аёллар қўмитаси раисининг ўринбосари Г. Маъруфова, ОИТС га қарши курашиш бўйича Республика Маркази директори ўринбосари Г.Раджабов, Ўзбекистон мусулмонлар Бошқармаси раиси ўринбосари А.Юнусов ва бошқалар ОИТС тарқалашига қарши курашиш аҳолининг, айниқса ёшларининг тиббий маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ушбу жараёнда жамоатчилик ташкилотларининг кучини бирлаштириш зарурияти ҳам Форум иштирокчилари томонидан гпириб ўтилди.
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси бир нечта ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий лойиҳалар ва соғломлаштириш акцияларини ўтказиб келмоқда.
ОИТСга қарши курашиш мақсадида ўтказиладиган тарғибот ишлари жуда самарали ва таъсирли услублардан саналади.
Ўзбекистонда бутун инсониятга хавф солувчи ва унга кўплаб зиён етказувчи касаллик ОИТС га қарши тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда,-дея таъкидлади ОИТС-ОИВ га қарши курашиш бўйича БМТ нинг Тараққиёт дастури координатори Дени Аво.
- Мамлакатда шифокорларнинг профессионал малакаларини ва билимларини доимий ошириш, барчага бир хил шароит яратиш, даволаш-диагностика ишларни такомиллаштириш ва ўсмирлар ва оналар ўртасида профилактик ишларни олиб борилишига йўналтирилган жиддий эътибор диққатга сазовордир.
Форумда инсон саломатлигига хавф солувчи касалликлардан огоҳлантиришда ижтимоий ҳамкорликни келажакда кўчайтириш бўйича фикрлар билдирилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош-Вазири ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси вакили Э. Баситхонов сўзга чиқди.
Манба: uza.uz