Шифокорлар –доимо эҳтиромда
2006 йил 12 сентябрда Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси шифокорлар куни деб белгилаш тўғрисида” қонун қабул қилинган эди. Ушбу қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрнинг иккинчи якшанбаси касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Тошкент врачларни қайта тайёрлаш институтида ушбу санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Алимов ва бошқалар тиббий соҳада амалга оширилаётган кенг масштабли ислоҳотлар инсон саломатлиги ва қизиқишлари ва умуман ҳаётини ҳимоя қилиш учун асосий омиллардан бири ҳисобланади.
1998 йил 10 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ ушбу соҳада янги услубларни жорий этиш, илғор ғояларни ва замонавий технологияларни татбиқ этишни такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Соғлом она-соғлом бола” миллий моделининг амалга оширилиш жараёнида скрининг ва перинатал марказ тармоқлари ташкил этилди. Натижада мамлакатда болалар ва оналар ўлими қисқартирилди. Умуман соғлом болалар кўрсткичи 62,9 фоизга оширилди. Мамлакатимиздаги бу каби ютуқлар халқаро миқиёсда ўз ўрнига эга бўлган Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш , ЮНИСЕФ ташкилотлари томонидан юқори баҳоланди. Қишлоқларда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган инвестицион дастурлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари 3200 қишлоқ врачлик пунктлар ташкил этилди. “Саломатлик-1”, “Саломатлик-2” лойиҳалари доирасида уларнинг инфратузилмаларини ва моддий-техник базалариини яхшилаш учун етмиш миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.
Натижада қишлоқ хўжалиги врачлик пунктларида юқори аниқликдаги диагностика ва касалликларни даволаш ишлар олиб борилиб, профилактика ишлари самарали ташкиллаштирилмоқда.
Ушбу йилда йигирмадан ортиқ ана шундай замонавий биринчи ёрдам кўрсатиш тиббий-профилактик муассасалар ташкил этилди. Улардан бири-мамлакатимизнинг 21 йиллик мустақиллик тўйи арафасида фойдаланишга топширилган Наманган вилояти Янгиқурғон тумани “Исковот” врачлик пункти ҳисобланади.
Ушбу муассаса ўн мингдан ортиқ маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатади. Умумий профилдаги иккита врач ва 12 нафар ҳамширалар қишлоқ аҳолиси саломатлигини ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Таълим муассасаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларига бағишланган чора-тадбирлар мунтазам ўтказилиб турилади. Аҳолини, айниқса аёлларни , болалар ва ўсмирларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказишни юқори даражада йўлга қўйиш мақсадида СВП ЭКП дан, доплерлардан ва бошқа замонавий тиббий лабораториялар ва ускуналардан самарали фойдаланмоқда.
Ушбу қишлоқ врачлик пункти Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан анъанавий ўтказилиб келинадиган “2012-Энг намунали қишлоқ врачлик пункти” танловида биринчи ўринни эгаллади ва “Дамас” автомашинаси билан тақдирланди.
-Соғлиқни сақлаш тизимида 25 йилдан ортиқроқ фаолият кўрсатиб келмоқдаман,-дейди “Исковот” қишлоқ врачлик пункти мудири Малика Эралиева. –Авваллари қишлоқларда тиббий хизмат кўрсатиш учун ҳеч қандай шароитлари мавжуд бўлмаган кичкина “медпунктлар” фаолият кўрсатар эди. Мустақиллика эришганимиздан сўнг Президентимиз Ислом Каримовнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган эътибори туфайли узоқ қишлоқларда ҳам замонавий меъёрларга жавоб берувчи алоҳида қишлоқ врачлик пунктлари барпо этилмоқда. Мен бундай замонавий тиббий муассасада ишлаётганимдан фахрланаман. Ушбу танловдаги муваффақиятимиз бизга янада кўпроқ куч ва қувват ато этади.
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги №39 оилавий поликлиника ҳам “Энг намунали оилавий поликлиника” ,- дея тан олинди.
“Умумий профилдаги энг яхши врач” номинациясида Қашқадарё вилояти. Ғузор тумани, “Қорақумди” врачлик пункти шифокори Феруза Мустанова, “Йилнинг энг яхши патронаж хизмати ҳамшираси” номинациясида Андижон вилояти, Асака тумани, “Аргин” қишлоқ врачлик пункти ҳамшираси Дилноза Ахмадалиева ,-деб топилди.
Байрам тадбири санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури билан тугатилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Э.Баситхонов, А.Икрамовлар иштирок этдилар.
Манба: uza.uz