UZ RU
29.10.2012

Замонавий технологиялар –аҳоли хизматида

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мамлакатимизда кардиожарроҳлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар самаралари, ютуқлар ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда олимлар, шифокорлар ва журналистлар иштирок этишди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Худоёров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳномолигида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор кўлами замонавий тиббий-профилактика ва диагностика хизмати кўрсатилмоқда.

Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази, Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Хоразм ва Наманган вилоят кардиология марказларида тиббий амалиётларни ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида ҳар йили етти минг нафардан кўпроқ беморга юқори технологиялар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мамлакатимиз мустақиллигининг 21-йиллиги арафасида ушбу марказда замонавий кардиожарроҳлик мажмуаси фойдаланишга топширилгани аҳолида кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Мажмуада туғма ва орттирилган юрак хасталикларига аниқ ташҳис қўйиш, жарроҳлик муолажалари юқори савияда ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Ушбу марказ поликлиникасида кунига икки юз нафар беморга маслаҳат-ташхис ёрдами кўрсатиш имкониятлари мавжуд.

Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида хорижлик олимлар билан ҳамкорликда кардиожарроҳликнинг турли муаммоларига бағишланган анъанавий қўшма лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Натижада кейинги йилларда миокард инфаркт, буйрак томирларининг шикастланиши, қорин бўшлиғи, қўл ва оёқ томирлари касалликларини даволаш бўйича мураккаб опрециялар амалга ошришнинг янги технологиялари ўзлаштирилди. Мамлакатимиз тиббиётнинг бундай ютуқлари халқимизнинг саломатлигини асраш, ногиронликнинг олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Матбуот анжуманида мамлакатимиз кардиожарроҳлик соҳасида амалга оширилаётган илмий ва амалий лойиҳалар, халқаро ҳамкорлик самаралари, малакали мутахассислар таёрлаш сўз юритилади. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилади.

Манба: uza.uz