Тиббиёт коллежидаги учрашув
№ 2 сонли Республика тиббиёт коллежида хотин –қизлар Қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган учрашув қизларни миллий руҳда тарбиялаш ва уларда ташаббускорликни ошириш масалаларига қаратилди.
Унда тиббиёт, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар, аёллар қўмитаси фаоллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, ёшларни, айниқса оила учоғи ҳисобланмиш қизларнинг таълим олишларига, тарбиясига, ўз қизиқишлари доирасида касб йўналтириш, уларнинг саломатликларига эътибор қаратиш маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади.
“Оила йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, аёллар ва қизларни юқори малакали врачлар томонидан кўрикдан ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Айнан ана шу мақсадда таълим муассасалари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида олимлар, врачлар, оқсоқоллар, юристлар, психологлар, маърифат тарғиботчилари иштирокида мунтзам учрашувлар ташкиллаштирилмоқда. Ушба тадбирларда қизлар билан асосан миллий, умуминсоний анъаналар, урф-одатлар, қадриятлар интернет ва мобил алоқалари ва бошқа техник воситалари орқали кириб келаётган-ижтимойи маънавий ҳаётга салабий таъсир қилувчи ахбротлар оқими мулоҳазалар юритилади.
-Бизда асосан қизлар ўқийди,-дейди 2 сонли Республика тиббиёт коллежи директори ўринбосари Сайёра Маъдиева.
– Коллежда соҳа бўйича чуқур таълим бериш билан бирга ёшларни турли салбий иллатлардан, жумладан наркомания, алкоголизм, ичкилибозликдан ҳимоя қилиш вазифаларига катта эътибор қаратилади. Бунда жамоатчилик ташкилотлари билан алоқалар, жумладан маҳалла, хотин-қизлар комитети, “Комолот” ёшлар ҳаракати билан мустаҳкам алоқалар ижобий натижалар бермоқда.
Тадбирларда “оммавий маданият”нинг зарали таъсиридан ёшларимизни асраш, уларни миллий қариятлар руҳида тарбиялаш, қизларда ташаббускорликни кўчайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси Э.Баситханова чиқиш қилишди.
Манба: uza.uz