UZ RU
30.10.2012

Ёшлар - соғлом турмуш тарзи учун

Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий паркида “Оила йили” Давлат дастури доирасида “Наркоманияга қарши экстрим” номи остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ва бошқа жамоатчилик алоқалари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган тадбирнинг асосий мақсади наркомания, чекиш, ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат эди.

Бугун мамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш, ақлий, ижодий, жисмоний салоҳиятларини мустаҳкамлаш бўйича бир қанча чора тадбирлар олиб борилмоқда. Бу каби тадбирларнинг кўринишларидан бири спорт турларини омма ичида кенг тарқатиш ҳисобланади. Масалан ғилдиракчали конькида учиш, скейтборд ва тоғ вилосипедларини кенг тарғиб қилиш орқали ёшларда дадиллик, эпчиллик сезгирлик каби малакаларини оширади.

-9 ёшимдан бери ғилдиракчали конькида учаман. – дейди пойтахтдаги №71 сонли умумтаълим мактаб ўқувчиси Искандан Жалилов. Спорт билан шуғулланиш соғлиғимни мустаҳкамлашга, яхши ўқишга кўмак бермоқда.

Ўнинчи марта ўтказилаётган ёшлар фестивалида 50 дан ортиқ спортнинг экстремал турлари билан мунтазам шуғулланувчи йигит ва қизлар ғидиракли коньки, скейтборд, тоғ велосипедининг энг мураккаб машқларини бажариб ўз малака ва кўникмаларини намойиш қилдилар. Тадбир якунида ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Манба: uza.uz