UZ RU
25.10.2012

Тиббий хизматлар кўрсатиш сифати оширилмоқда

2009 йил 21 майдаги “Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизмат тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги Мамлакатимиз Президенти Қарори тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириши, аҳоли репродуктив саломатлигини сақлаш борасида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий Марказининг Наманган вилояти филиали нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш натижасида бу ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати бирмунча ошди. Ушбу филиал замонавий тиббий ускуналар, ижтимоий транспорт ускуналар билан жиҳозланди. 350 ўринга мўлжалланган тиббий муассасада малакали шифокорлар беморларга сифатли шошилинч ёрдам кўрсатиб, диагностика ва даволаш ишларини замонавий технологиялар орқали олиб бормоқда.

Манба: uza.uz