UZ RU
12.10.2012

Болалар саломатлиги – доимо муҳофазада

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабарига кўра, бугун дунёда қирқ миллиондан ортиқ болалар вазн ортиқлигидан азоб чекмоқдалар. Бу эса аксарият ҳолларда турли оғир, жумладан юрак-қон томир тизими, қанд диабети касалликларига олиб келмоқда.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этган конференцияси айнан шундай долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилди. Ушбу тадбирда, турли вазирликлар, идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, врачлар ва олимлар иштирок этдилар.

Илмий-амалий тиббий марказ педиатри Д.Аҳмедова ва бошқалар болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом болаларни вояга етказиш ва оила саломатлигини таъминлаш бугун ҳукуматимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишларига айланганлигини алоҳида таъкидладилар.

Оила йилида бу каби тадбирларнинг кўлами янада кенгайди. Жумладан, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, микронутриенлар танқислиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш учун саломатлик ҳафталиклари ташкил этилди.

Конференцияда болалар саломатлиги муҳофазасини кўчайтириш, соғлом турмуш тарзини янада кўпроқ тарғиб қилиш бўйича давлат идоралари, жамоатчилик ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш борасида фикрлар алмашинилди.

Манба: uza.uz