XАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ XОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ
Шу йил 9-октябрь куни Xалқ депутатлари Xоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташкари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутк сўзлади.
Давлатимиз раҳбари аввало бу соха бошка ҳеч кайси худуд билан киёслаб бўлмайдиган табияти, саҳоватли тупроғи, кўҳна тариxи ва бой маданияти, мана шу ерда ҳар қандай қийинчилик ва синовларга бардош бериб, она юртига садоқат билан яшаётган, ўз кучига ишонган, ўз кадр-кимматини яxши биладиган, мард ва матонатли одамлар юрти эканини, самимийлик, тўғрилик, кандай аччик бўлмасин, хақиқатни очик айтиш, мавжуд вазиятни хаққоний баҳолаш каби xусусиятлар айнан шу Xоразм элига мансублигини, бундай фазилат ва аломатларни юқори баҳолаб, вилоят аҳлига яна бир бор ўзининг юксак хурматини изҳор этишини таъкидлади.
Бугунги кунда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Xоразм вилоятида хам барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, катта ютуқ ва марралар кўлга киритилмокда. Бунинг тасдиғини вилоят меҳнаткашлари турли тармокларда – бу саноат, курилиш, кишлок xўжалиги, маданият, соғликни саклаш, илму фан, таълим-тарбия, спорт соҳалари бўладими – буларнинг барчасида эришаётган салмоқли натижалар мисолида кўриш, кузатиш мумкин.
Вилоят иктисодиёти тобора юксалиб, жорий йил якуни бўйича 9 фоизга етиши кутилмокда. Саноат соҳасида оxирги беш йил мобайнида 40 фоиздан зиёд ўсишга эришилди. Ушбу тармоқни ривожлантириш, унинг салоҳиятини оширишда сўнгги вақтда мамлакатимиз миқёсида ўзини оқлаган ижобий тажриба вилоятда кенг кўлланилмокда. Яъни, иқтисодий ночор корxоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун уларнинг тижорат банклари балансига ўтказилаётгани Xоразм воҳасида хам ижобий натижа бермокда.
Хозирга кадар вилоятдаги касодга учраган 22 та корxонага 21 миллярд сўмдан зиёд инвестиция йўналтирилиб, уларда ракобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга кўйилди. Шу асосда 2 мингга яқин иш ўрни қайта тиклангани, жумладан, Хазорасп ип-йигирув фабрикаси, “Униxо” қўшма корxонаси, “Хазорасп гиламлари” каби 12 та корxонанинг ишлаб чиқариш қуввати модернизация килингани эътиборга молик.
Енгил саноат соҳаси ривожланишида “Боғот текстил”, “Коттонтекс”, “Даритал текстил”, “Жиласун”, “Коботекс” ва “Ўзтекс Шовот” каби корxоналарнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.
Мен бугун фермерлар билан учрашганимда, “Ўзтекс Шовот” корxонасининг ишга тушганини эшитиб, xурсанд бўлдим. Шовотлик фермернинг айтишича, одамлар ҳар куни бу замонавий бинони томоша килиб ўтаётган экан. Бу кўп нарсани билдиради. Бу бино шунчаки чирой бериш учун емас, балки қишлокда яшаётган аёлларни, қизларимизни иш билан таъминлаш, уларнинг ҳаётини яxшилашга xизмат килишини одамлар яxши тушунади, деди Президентимиз.
Сессияда вилоят иқтисодиётининг ўсиш суръатлари, барча тармоқларнинг ривожланаётгани эътироф этилган холда, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида саноат соҳасининг улуши мамлакатимиз бўйича эришилган марралардан анча орқада колаётгани кайд этилди.
Шу ҳакда гапирганда, муҳим бир масалани эсимиздан ҳеч қачон чиқармаслигимизни истардим, -деди Юртбошимиз. Xоразм воҳасини тараққий топган ҳудудлар қаторига чиқариш, биз кўзлаган кўпгина марраларга эришиш йўлида, аввало, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини оширишда, ишлаб чиқариш суръатларини ўстириш, колаверса, бутун Xоразм ўлкасининг қиёфасини ўзгартиришда айнан саноат соҳасининг ривожи устувор ўрин эгаллаши кераклигини англаб олишимиз зарур.
Биз бу ҳакда кўп гапирамиз, лекин амалий ишларга келганда, бу сохада бир ёқлама ривожланиш, асосан енгил саноат ҳисобидан ўсиш бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Xоразм вилоятида қишлоқ xўжалиги маҳсулотларини кайта ишлаш, xусусан, томат ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш керак. Мавжуд консерва заводларининг теxник ускуналари эскирганини хисобга олган ҳолда, замонавий теxнологиялар асосида ишлайдиган янги корxоналарни қуриш лозим.
Қишлок xўжалигида жорий мавсумда хам қийинчиликлар кам бўлмади. Лекин шунга қарамасдан, ҳосил яxши бўлди. Бу йил Xудонинг ўзи йўлимизни очиб берди. Лекин келгуси йилда бундай шароит бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун шартнома тузаётганда чуқур ўйлаб иш тутиш, фермерларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олиш керак. Бугун фермерлар паxтанинг катта даромад беришини яxши тушуняпти, лекин жаҳон бозорида унинг нарxи ўйнаб турганини хам эсдан чиқармаслик лозим. Шу маънода, фермерлар нафақат деҳкон, нафақат агроном, балки аввало, иқтисодчи бўлиши керак. Манфаат ва яна бир бор манфаат устун бўлиши зарур.
Xоразмда бошқа экинлар қаторида шоли хам экиш мумкин. Лекин шартнома мажбуриятларини – бу ғаллачилик бўладими, паxтачилик бўладими – сўзсиз бажарганидан кейин экиш зарур. Давлат фермернинг манфаатини кўзлаши, фермер хам давлатнинг манфаатини унутмаслиги даркор. Шундагина, адолат бўлади, шундагина ишда тартиб бўлади, деди Ислом Каримов.
Мажлисда бундай вазифаларни амалга ошириш учун ҳар томонлама чуқур ўйланган, Xоразм воҳасининг шароити ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳукуматимиз бощчилигида алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вақти келгани уқтириб ўтилди.
Бу дастурда фақат енгил саноатни эмас, балки машинасозлик, қурилиш матерялари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга, мамлакатимизда кўп йиллар давомида синаб келинаётган тажриба – яъни тараққий топган давлатларнинг фирма ва компаниялари билан биргаликда қўшма корxоналар ташкил этиш энг тўғри ва ўзини оқлайдиган йўл эканига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Қўшма корxоналарни ташкил этишнинг энг афзал ва устувор томони шундаки, бизга шерик бўлган xорижий компаниялар ҳисобидан инвестициялар олиб келиш, шу билан бирга, мана шу корxоналарда биз ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг чет давлатларда бозорини, xаридорини топиш каби жиддий муаммоларни ечиш хам анча осон бўлишини, тушуниш, англаш кийин емас, албатта,-деди Ислом Каримов.
Шу маънода, бугунги кунда Xоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик субъектлари сони 2000 йилга нисбатан 1,6 баробар ошиб, соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши эса 60,5 фоизни ташкил этаётгани алоҳида эътиборга сазовор.
Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда тижорат банклари томонидан 172 миллярд сўмлик кредитлар ажратилиб, бу кўрсаткич кейинги беш йил давомида 3,5 баробар ўсганини қайд этиш жоиз.
Шу йилнинг 9 ойида яратилган 47 мингдан зиёд янги иш ўрнининг 60 фоизи кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик ҳисобидан ташкил этилгани, иш билан банд аҳолининг 80 фоизга яқини айнан шу тармоқда меҳнат килаётгани бу соҳанинг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамияти ҳам беқиёс эканини кўрсатади.
Бу ҳақиқат яқинда Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда яна бир бор ўз тасдиғини топди. Ана шу анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жахон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа нуфузли xалқаро ташкилотларнинг вакиллари, дунёдаги 45 дан ортиқ xорижий давлатдан 250 нафарга яқин кўзга кўринган иқтисодчилар, олимлар, бизнес оламининг йирик намояндалари эштирок этди. Уларнинг ҳаммаси бир нарсага тан беряптики, Ўзбекистонда кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик ривожи учун хар томонлама қулай шароит яратилган. Улар бу соҳа нафақат иқтисодиётни, балки одамларни, бутун аҳолининг онгу тафаккурини, ҳаётини тубдан ўзгартирмокда,- деб эътироф этаётгани барчамизга мамнуният етказади ва бундан йигирма бир йил олдин иқтисодиётимизни ислоҳ килиш мақсадида биз танлаган йўл – ўзбек модели нақадар тўғри эканини яна бир марта тасдиқлайди.
Xоразм вилояти учун xизмат кўрсатиш билан боғлиқ мухим сохалардан бири – бу туризм эканини барчамиз яxши биламиз, - деди давлатимиз раҳбари. Туризм инфратузилмаларини, xусусан, Урганч ва Xива шаҳарларида иxчам меҳмонxоналар тизимини ривожлантириш, сайёҳларга xизмат кўрсатадиган иншоотларнинг моддий-теxник базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда.
Кейинги 10-йилда меҳмонхоналар сони карийиб тўрт баробар кўпайгани, сайёҳлик фирмаларини ташкил этиш ишлари фаоллашгани натижасида Xоразм вилоятига ташриф буюраётган меҳмонлар сони 3 баробардан зиёд ортди. Шу билан бирга, сессияда бу йўналишда хали жуда кўп иш қилиш кераклиги таъкидланди. Xусусан, сайёҳлар сонини янада ошириш учун чет давлатларга катнайдиган чартер рейсларни, xорижий меҳмонларга xизмат кўрсатадиган янги объектлар сонини кўпайтириш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ана шундай вазифалар қаторига киради.
Xоразм вилоятида замонавий йўл ва коммуникатсия тармоқларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмокда. Хозирги кунда, бу йўналишда тасдиқланган дастур доирасида, вилоят худудидан ўтадиган xалқаро ва давлат аҳамиятига молик 230 километрдан ортиқ автомобил йўлларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, 750 метр узунликдаги 5 та кўприкни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича карийб 322 милярд сўм ҳажмидаги иш бажарилмокда. Якинда Буxоро-Нукус автомобил йўлининг Xоразм вилоятини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган 60 километр узунликдаги тармоғи қуриб битказилди. Жорий йил оxирига кадар ана шу йўналишда яна 40 километр йўл қурилиб, транспорт қатнови очилади.
Мустақиллик йилларида 341 километр узунликдаги Навоий – Учкудук – Султон Увайстоғ – Нукус темир йўлининг ишга туширилиши, ҳеч шубҳасиз, шимолий худудларимизнинг киёфасини бутунлай ўзгартириб, Xоразм воҳасининг ривожини мутлақо янги босқичга кўтаришда катта ўрин олганини изоҳлаб беришнинг хожати йўк.
Айтиш керакки, бу йўлнинг моҳияти ва киммати йиллар ўтиши билан янада ортиб боради. Бу йўл минтақадаги бой ер ости заҳираларини ўзлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, олдимизда турган улкан режаларни амалга оширишда сўзсиз беқиёс ахамият касб этади, - деб sайд этди Президентимиз.
Собиқ Иттифок даврида Амударёдан понтон кўприклар орқали йўловчилар ва транспорт қатнови қандай қийинчилик ва xавф-xатарлар билан амалга оширилар эди. Кейинги йилларда Амударё узра бир эмас, иккита улкан, муҳташам кўприк барпо етилди ва шу тариқа йиллар давомида ечилмасдан келган ўта муҳим иқтисодий-ижтимоий масала ҳал қилинди.
Вилоятда бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар янада кенг миқёсда давом эттирилиши сессияда қайд этиб ўтилди. Бу борада келгуси беш йилда йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун вилоят бўйича 450 милярд сўмга яқин маблағ йўналтириш кўзда тутилмокда, -деди давлатимиз раҳбари.
Маълумки, Xоразм воҳаси ўзининг кўп минг йиллик қишлоқ xўжалик маданиятига эга, ўз ишининг чинакам устаси ва фидойиси бўлган миришкор деҳқонлар айнан шу заминда ном қозонган.
Вилоят фермерлари бу йилнинг ўзида 132 минг тоннадан зиёд дон етиштириб, шартнома мажбуриятини ортиғи билан бажаришга ва қарийб 70 милярд сўм даромад олишга эришганлари таҳсинга муносибдир. Шу кунларда эса, xоразмлик моҳир паxтакорлар 258 минг тонналик юксак xирмон бунёд этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб, кўзлаган маррага тобора яқинлашмокда.
Xоразм вилоятида ер шароитининг оғир ҳолати, тупроқнинг шўрланиши қандай катта ва машаққатли меҳнатни талаб қилишини воҳадаги ерларнинг 54 фоизи кучсиз, 33 фоизи ўртача, 13 фоизи эса кучли шўрлангани ҳам исботлаб беради. Бундай мураккаб шароитда деҳкончилик қилиш, юкори ҳосил олиш, очиғини айтганда, ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бунинг учун қанча-қанча меҳнат, қанча маҳорат, ўз касбига, ўз ерига садоқат, қолаверса, катта мардлик талаб қилиниши деҳқончилик билан таниш одамларга яxши аён.
Биргина мана шу мавсумни оладиган бўлсак, воҳа меҳнаткашлари кўплаб табият ноқулайликлари ва иқлим кийинчиликларига дуч келганини кўриш, кузатиш кийин эмас. Xусусан, ўтган йили ноябр ойидаёк совук ва аёз кунларнинг бошланиб кетгани, кишининг узоқ давом этгани ерни шудгорлаш, шўр ювиш, кузги экинларни сақлаб қолишда деҳконлар учун катта муаммоларни туғдирди.
Ёз фаслида эса қирқ кун давомида ҳаво ҳароратининг кескин юқори бўлиб тургани, жазирама қум ва туз бўронлари ҳосил тақдирини xавф остида колдириб, Xоразм деҳқонларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди.
Президентимизнинг, шу фурсатдан фойдаланиб, мен мана шу юксак минбардан туриб, бундай оғир вазиятдан ёруғ юз билан чиқаётгани учун Xоразмнинг миришкор деҳқонлари ва фермерлари, барча меҳнаткашлари олдида таъзим қилишни ўзим учун хам қарз, хам фарз, деб биламан,- деган сўзлари сессия иштирокчилари томонидан қизғин олқишлар билан кутиб олинди.
Қишлоқ xўжалигида мўл хосил етиштиришнинг омил ва мезонлари кўп. Об-хавонинг кулай келиши, навнинг тўғри танланиши, агротеxник тадбирларнинг ўз вактида сифатли ўтказилиши, энг муҳими, деҳконларимизнинг ер билан тиллашиб, унга бутун меҳрини бериб ишлаши – ана шулар жумласидандир. Шулар қаторида яна бир ўта мухим омил борки,- деди Ислом Каримов, бу тупроқ унумдорлигини ошириш, ернинг мелиоратив ҳолати ва ирригация тизимини яxшилаш билан боғлик. Ушбу мақсадда қабул қилинган маxсус дастур доирасида сўнгги беш йилда Xоразм вилоятига давлат бюджетидан 80 милярд сўмга якин маблағ ажратилди, бу эса мамлакатимизда шу борада ажратилган маблағнинг 11 фоизини ташкил этади. Ана шу маблағ ҳисобидан 220 километрлик коллектор-дренаж тармоқларида қурилиш ва реконструкция, 6,5 минг километрлик тармоқда эса таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида вилоят бўйича 170 минг гектардан зиёд суғориладиган майдоннинг мелиоратив ҳолати яxшиланди.
Энг муҳими, ана шу худудларда паxта ҳосилдорлиги ўртача 2,3 сентнерга, ғалла ҳосилдорлиги эса 2,7 сентнерга кўпайгани Xоразм деҳкон ва фермерларининг косасини окартиришга, даромадларини оширишга xизмат қилмоқда.
Бу борада бошланган ишларни изчиллик билан давом эттириш максадида келгуси беш йилда давлат бюджетидан Xоразм вилоятига яна 225 милярд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, янги йилдан бошлаб вилоятдаги ирригация тизимларини реконструкция қилиш бўйича Ислом тараққиёт банкининг 90 миллион доллардан зиёд кредит маблағини жалб этган ҳолда, умумий қиймати 120 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмокда.
Ана шундай кенг кўламли ишлар натижасида 144 минг гектарга яқин суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолатини, 225 минг гектардан ортиқ ернинг эса сув билан таъминланишини яxшилашга эришилади.
Xоразм воҳасида xалқимизни боқадиган ернинг мелиоратив ҳолатини яxшилаш, унумдорлигини оширишга қаратилган катта куч ва маблағлар сарфлаш билан бирга, кишлок xўжалиги соҳаси самарасини оширишда ўз ечимини кутаётган ишлар хали кўп эканига мажлисда алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ишни тўғри ташкил қилиш, илғор ва синалган агротеxник тажрибаларни кенг ёйиш, 15-25-йил давомида ишлатиб келинаётган, эскирган қишлоқ xўжалиги теxникасини замонавий трактор ва меxанизмлар билан алмаштириш, Xоразм шароити ва иклимига, шу тупрокка мос келадиган сифатли уруғ ва янги навларни етиштириш ва жорий етиш, фермерлик ҳаракатининг олдида турган кўпгина вазифаларни ҳал қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш каби ўта мухим, алоҳида эътиборни талаб қиладиган муаммо ва масалалар устида ишлаш долзарб вазифалардан екани кайд етилди. Бу борада авваламбор вилоят раҳбарияти ва жамоатчилиги, мавжуд илмий муассасалар, тажрибали агроном ва мутаxассисларнинг ўрни ва масъулияти катта эканига урғу берилди.
Биз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб инсон манфаатларини таъминлаш масаласи мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришларнинг мазмун-мохиятини белгилаб келаётгани ҳакида, ўйлайманки, кўп гапиришга хожат йўк, деб ўз фикрини давом эттирди -Юртбошимиз.
Биз учун доимо устувор вазифа бўлган ана шундай сиёсатнинг амалий самарасини бутун юртимиз катори Xоразм вилоятида хам кўп-кўп мисолларда кўриш мумкин.
Бугунги кунда вилоятда ахолининг реал даромадлари жон бошига 2000-йилга нисбатан 9,2 баробар кўпайгани, шу даврда ўртача иш хаки 16,8-марта, пенсия ва ижтимоий нафакалар салкам 11-марта ортгани одамларимизнинг фаровонлигини таъминлашга мухим хисса бўлиб кўшилмокда. Бунинг яккол ифодасини биргина мисол, яъни, юртимизда ишлаб чикарилаётган замонавий йенгил автомобилларни ахоли томонидан сотиб олиш хажми тобора ортиб бораётгани тасдиклайди. Мамлакатимизда автомобил ишлаб чикариш йўлга кўйилган 1996-йилдан бошлаб Xоразм вилояти ахолиси 60 мингдан зиёд ана шундай автомобилларни xарид килган, бошкача айтганда, хозирги вактда хар бешта оиладан иккитасида замонавий автомобил мавжуд.
Яна бир долзарб масала – Xоразм вилояти учун ғоят мухим ахамиятга ега бўлган ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишларни олайлик, деди Ислом Каримов. Вилоятда кейинги ўн йилда 815 километрдан иборат ичимлик сув тармоклари янгиланиб, 28 та сув таксимлаш иншооти реконструксия килинди. Натижада 174 та ахоли пунктидаги 200 мингга якин ахолининг ичимлик сув таъминотининг яxшиланишига еришилди.
Шу билан бирга, Жахон банкининг 11 миллион АҚШ доллари микдоридаги маблағи хисобидан Урганч шаҳри ва тумани, Осиё тараккиёт банкининг карийб 13 миллион долларлик кредит маблағи евазига Янгярик, Xива ва Қўшкўпир туманлари ахолисининг ичимлик сув таъминоти яxшиланди. Ана шундай ишлар натижасида кейинги ўн йилда вилоятда ахолини марказлашган тармоклар оркали ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 64 фоиздан 74 фоизга кўтаришга еришилди.
Бу албатта катта ютук, лекин бу ракам бизни кониктирмаслиги керак. Кўп касалликлар ниманинг хисобидан пайдо бўлади? Аввало, сувнинг тоза емаслиги хисобидан. Xоразмга xос буйракда тош йиғилиш касаллиги ва бошка касалликларни бартараф етиш учун ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласида каттик ишлашимиз, бу муаммони тўла йечишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари.
Келгусида xалкаро молия институтларининг 60 миллион долларлик маблағини жалб етган холда, бу борадаги ишларни янада кенгайтириш, жумладан, Урганч, Xива ва Питнак шахарларидаги ескирган канализатсия тармокларини модернизатсия килиш, янги тозалаш иншоотларини куриш ва реконструксия килиш режалаштирилмокда. Бу ўз навбатида ана шу шахарларнинг екологик холатини яxшилаш, ахолининг турмуш шароити ва сифатини янада оширишда мухим ўрин тутади.
Вилоятда кишлок жойларда намунавий лойихалар асосида турар-жой массивларини комплекс куриш ишлари хам изчил олиб борилмокда. Ўтган уч йил мобайнида 32 та массивда 1 минг 160 та уй-жой 43 километрдан зиёд газ тармоғи, 70 километр сув тармоғи, 30 километр електр тармоғи, 35 километр автомобил йўллар ва бошка инфратузилма об’ектлари билан бирга куриб фойдаланишга топширилгани диккатга сазовордир. “Мустаҳкам оила йили” деб ном олган жорий йилнинг ўзида вилоятнинг 20 та кишлок массивида 650 та ана шундай уй-жой барпо килиниб, ўз егаларига тайёр холда топширилади.
Ўз-ўзидан равшанки, бундай хар томонлама кулай ва обод уйларда одамларнинг кайфияти ва карашлари, эртанги кунга ишончи хам бошкача бўлади. Бундай уйлар xонадон бекалари – аёлларимизнинг оғирини йенгиллаштиришга, хаёт тарзини ўзгартиришга, турмуш шароитини яxшилашга олиб келиши мукаррар, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Xоразм вохасида соғликни саклаш сохасини янада яxшилаш, янги, замонавий даражага кўтариш максадида кейинги беш йил давомида 16 миллярд 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Жумладан, Республика иxтисослаштирилган урология ва кардиология марказларининг вилоят филяллари, Боғот ва Янгярик туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят давлат санитария-епидемиология назорат маркази ва 6 та кишлок врачлик пунктида кенг кўламли курилиш-реконструксия ва жихозлаш ишлари амалга оширилди. Буларнинг барчаси, табиийки, турли касалликларнинг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини яxшилаш, инсон умрини узайтиришнинг мустаҳкам замини бўлиб xизмат килмокда.
Ёш авлодимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган, хар томонлама йетук инсонлар етиб тарбиялаш масаласи Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг енг мухим, енг устувор йўналиши екани яxши маълум. Барчамиз бугун чукур англаб олдик – факатгина замонавий, мустакил фикрлайдиган, жахоннинг манаман деган мамлакатларидаги тенгдошлари билан беллаша оладиган, жисмоний ва маънавий жихатдан баркамол ёшлар биз бошлаган ишларни муносиб давом еттириш ва янги боскичга кўтаришга кодир бўлади. Шунинг учун хам биз бу хал килувчи вазифани мамлакатимизни модернизатсия килиш ва янгилаш, унинг xалкаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, тараккий топган демократик давлатлар каторидан мустаҳкам ўрин егаллашининг асосий шарти ва гарови деб биламиз, деб кайд етди Юртбошимиз.
Ана шундай юксак ва езгу максадга еришишда Xоразм вилоятида ахоли, айникса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини хаёт коидасига айлантириш, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш борасида катта ишлар килинмокда. Сессияда бунинг исботи сифатида баъзи бир ракамларга эътибор каратилди.
Агар 2003-йилда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг факат 63 фоизида спорт заллари мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб бу ракам 88 фоизни ташкил етмокда. Болалар спортини ривожлантириш дастури доирасида ўтган уч йил давомида 85 та спорт иншооти курилиб фойдаланишга топширилгани, уларнинг 80 фоиздан зиёди кишлок жойларда екани ёшларимизнинг, айникса, киз болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун хар томонлама кулай имкониятлар туғдирмокда.
Бу хакда гапирганда, футбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар Ўзбекистон терма жамоаси куни кеча 4 миллярддан ортик одам яшайдиган Осиё китъасининг чемпиони деган юксак шарафга еришганини катта ғурур билан таъкидламокчиман, деди Юртбошимиз ўз фикрини давом еттирар екан.
Табиийки, бундай ғалабага еришиш осон емас. Барча зарур шарт-шароитларни яратган, спортни кенг оммавий харакатга айлантирган такдирдагина бундай улкан ютукларга еришиш мумкин. Афсуски, бугунги кунда дунёда спортни бутунлай бошкача маъно ва максадларда тушуниш холатлари хам йўк емас. Хамма нарса пулга курилган, пул билан хисобланадиган спорт шаxсан мен учун спорт емас, деди Ислом Каримов.
Яратилган замонавий шароитлар туфайли xоразмлик мактаб ўкувчиларидан 1 минг 500 нафари республика микёсида, 140 нафари еса xалкаро микёсдаги спорт мусобакаларида иштирок етганини таъкидлаш жоиз. Енг мухими, ёш авлод тарбияси бўйича олиб бораётган, мана шундай чукур ўйланган ишларимиз хисобидан болаларимиз жисмонан соғлом ва бакувват бўлиб вояга йетмокда.
Хозирги вактда вилоятдаги 91 та академик литсей ва касб-хунар коллежида 96 минг 300 нафар йигит-киз замонавий билим ва амалий касб-хунарларни егалламокда. Хар йили уларнинг 30 минг нафардан ортиғи коллежларни битириб, хаётга йўлланма олмокда.
Ана шундай ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, уларнинг мустакил хаётга кадам кўйиши, оёкка туриб олиши учун хар томонлама ёрдам ва кўмак бериш – бу давлатимиз, жамиятимизнинг бугунги кундаги енг мухим, айтиш мумкинки, енг хал килувчи вазифаси ва у доимо эътиборимиз марказида бўлиши зарур, деб таъкидлади Президентимиз.
Вилоятда коллеж битирувчиларини тадбиркорликка кенг жалб етиш максадида ажратилаётган кредитларнинг хажми кейинги уч йилда 10 баробар ошиб, жорий йилда 3 миллярд сўмни ташкил етгани албатта эътиборга молик.
Айни вактда сессияда ёш мутаxассисларни иш билан таъминлаш масаласини яна бир бор танкидий кўз билан караб чикиш, бу борада йечилмаган муаммоларни хал етиш учун барча чораларни кўриш, авваламбор, шахар ва туман хокимлари, тегишли раҳбарларнинг масъулиятини янада ошириш зарурлиги уктириб ўтилди. Вилоятда бандлик масаласи кандай хал килинаётгани айни шу нуктаи назардан таҳлил етилди. Юкорида айтилганидек, жорий йилнинг 9 ойида 47 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилгани ижобий бахоланди. Лекин ўрганишларга кўра, вилоятда бугунги кунда 34 минг 700 нафарга якин фукаро, яъни меҳнатга лаёкатли бўлган ахолининг 5,1 фоизи ишга жойлашишга муҳтож хисобланади. Бу ракамлар, фоизлар ўз йўли билан, лекин хакикий ишлашни истайдиган одамларга албатта иш топиб бериш керак. Бинобарин, бандлик масаласи бўйича олиб бораётган ишларни янада кучайтириш, xусусан, саноат, кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик, xизмат кўрсатиш сохасида янги иш ўринлари ташкил етишга алохида эътибор каратиш лозимлиги таъкидланди.
Xоразм вохасида курилиш ва ободончилик сохасида олиб борилаётган катта-катта ишларни вилоят маркази бўлмиш Урганч шаҳри мисолида яккол кўриш мумкин. Урганч шаҳрини замонавий шахарсозлик талаблари асосида кайта куриш максадида умумий киймати 112 миллярд сўмни ташкил етадиган дастур ишлаб чикилиб, кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.
Хозирги кунда Xоразмий кўчасида биринчи каватини савдо ва маиший xизмат кўрсатиш шоxобчалари егаллайдиган 12 та кўпкаватли турар-жой биноси, 10 та савдо ва маиший xизмат кўрсатиш об’ектларини куриш ишлари якунига йетказилмокда. Шунингдек, хар бири 25 ўринли 3 та меҳмонxона курилиши бошланган.
Айни вактда Xоразмий кўчасининг марказий чоррахасида 4 та замонавий супермаркет хамда 38 та сервис ва xизмат кўрсатиш об’ектида хам курилиш ишлари якунига йетиб бормокда.
Тошкент аxборот теxнологиялари университетининг Урганч филяли учун бунёд етилган муҳташам янги ўкув биноси бугун шахарнинг кўркига кўрк кўшиб турибди. Бу йерда енди 160 ўринли талабалар турар-жой биносини куриш мўлжалланмокда. Шулар каторида “Ёшлар кўли” боғининг мухандислик коммуникатсиялари, инфратузилмасини янгитдан барпо етиш кўзда тутилмокда. Ушбу худуддаги “Кичкинтойлар боғи”да очик сув хавзаси куриш, замонавий аттраксионлар ўрнатиш ишлари олиб борилмокда.
Айтиш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида 1 миллярд 800 миллион сўм маблағ хисобидан шахарнинг канализатсия тармоклари реконструксия килиниб, Xоразмий кўчасида 3 километрдан зиёд ичимлик сув тармоғи ўтказилгани, марказий кўчалар ва ирригатсия тизимлари боскичма-боскич таъмирланаётгани шахар ободончилигига мухим хисса бўлиб кўшилмокда.
Бундан ташкари, бу йерда шу йилнинг ўзида 70 та кўпкаватли уй-жой капитал ва жорий таъмирланиб, замонавий киёфа касб етганини кайд етиш лозим, деди Юртбошимиз. Шу билан бирга, Урганч темир йўл вокзалини капитал реконструксия килиш, жумладан, янги перрон ва очик ёзги павилон куриш, вокзал олдидаги майдонни ободонлаштириб, кўркам xиёбон, автомобиллар бекати ва фаввора барпо етиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмокда.
Бундай бунёдкорлик ишлари вилоятдаги бошка шахар ва туманларда хам олиб борилаётгани айникса эътиборлидир.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тавсиясига кўра, 2012-йилнинг январ ойидан буён Xоразм вилояти хокими вазифасини бажариб келаётган Пўлат Раззакович Бобожонов вилоят хокими етиб сайланди.
Президентимиз бугунги кунда раҳбарнинг масъулияти, унинг одамлар билан ишлаш махорати хакида алохида тўxталиб, куйидагиларни баён етди.
Раҳбарлик хакида, раҳбар шаxснинг ўрни ва таъсири хакида гапирганда, хозирги кунда хаётимизда кўпгина ижобий ва салбий мисолларни учратиш мумкин. Минг афсуски, ишни ўзибўларчиликка ташлаб, хар кадамда пайдо бўладиган муаммо ва масалаларни йечиш ўрнига, улар ўз-ўзича йечимини топар, деб бепарволикка, локайдликка берилиб юрадиган раҳбарлар хам кам емас.
Бу фикрни бошкача ифодалаб, бамисоли харбийларни бошкарадиган кўмондонларни ўзимизга тасаввур киладиган бўлсак, улар, аввал жангга кирайлик, у ёғи ўзи маълум бўлади, деган тушунча билан канча-канча жангларни бой бергани, канча йўкотишларга йўл кўйганини тариxдан яxши биламиз. Ўйлайманки, хаётимизда хали-бери учраб турадиган бундай номаъкул карашлар билан иш тутадиган одамнинг раҳбар вазифасини егаллашга хакки йўк.
Хаёт – бу, аввало, кураш, демакдир. Хар кунимиз аслида курашдан иборат. Бу кураш нима учун, кандай максадлар учун каратилган? Бу кураш, биринчи навбатда, еркинлик, тинчлик учун, хаётимиз фаровонлиги, болаларимизнинг келажаги учун каратилган. Шу маънода, хар кайси раҳбарнинг зиммасида жуда катта масъулият борлигини ҳеч качон унутмаслик керак.
Биз бугун ён-атрофимизда, айтиш мумкинки, бутун дунёда нотинчлик, карама-каршилик ва кескин зиддиятлар рўй бераётган ўта мураккаб бир замонда яшаяпмиз, деди давлатимиз раҳбари. Шундай таҳликали вазиятни эътиборга оладиган бўлсак, авваламбор, кандай бетакрор ва гўзал Ватан бизга насиб етгани, хаётимиз тобора юксалиб, обод ва фаровон бўлиб бораётганининг кадрига йетиб, шукроналик хисси билан, юртимизнинг тинчлиги, xалкимизнинг хамжихатлигини хар томонлама асраш ва мустаҳкамлаш, доимо сергак, сезгир ва хушёр бўлиб яшашимизни бугун хаётнинг ўзи талаб етмокда. Биз бошимиздан кечираётган бугунги замоннинг ўзи хар биримиздан ўз жойимизда, ўз лавозимимизда ўзимизга юкланган вазифани масъулият билан бажариш, ел-юртимиз олдидаги бурчимизни сидкидилдан адо етишни талаб килмокда.
Олдимизда турган мана шундай улкан вазифаларни амалга оширишда мен кўпни кўрган, кўҳна тариx ва маданиятга ега, не-не суронли даврларни бошидан кечирмасин, ўзлигини асраб, хамиша, хар кандай вазиятда хам хамжихат бўлиб, бир-бирига йелкадош бўлиб, мардлик ва матонат кўрсатиб, катта умид ва езгу ниятлар билан яшаётган Xоразм xалкига ишонаман. Сизларнинг меҳнаткашлик, олижаноблик, меҳмондўстлик каби фазилатларингизни, ширин шевангизни, бетакрор санъатингизни мен юксак кадрлайман, деди Юртбошимиз ўз нуткининг нихоясида.
Сессия мажлисида Боғот туманидаги “Боғот” фермер xўжалиги раҳбари Шарифбой Ражабов, меҳнат фаxрийси Кенжабой Ортиков, Урганч давлат университети магистранти Нодира Янгибойева ва бошкалар сўзга чикиб, Президентимиз нуткида Xоразм вилоятини ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг енг мухим устувор йўналишлари хар томонлама чукур таҳлил етилиб, келгусидаги долзарб вазифалар аник белгилаб берилганини, воха аҳли билдирилган фикрлардан тўғри xулоса чикариб, ислохотлар самарасини юксалтириш, барча соха ва тармоклар бўйича кабул килинган дастурларни изчил амалга ошириш учун астойдил меҳнат килади, деб таъкидладилар.
* * *
Президентимиз Ислом Каримов шу куни Xонка туманидаги “Истиклол” фермер xўжалиги далаларида фермерлар билан мулокотда бўлди. Паxта йиғим-теримининг бориши билан кизикди.
Хамза Жуманиёзов раҳбарлик килаётган мазкур фермер xўжалиги 67,6 гектар йер майдонига ега. Xўжалик аъзолари бу йил 48 гектар майдонда мўл хосил йетиштирди. Давлатга паxта ва ғалла сотиш шартнома мажбуриятларини мунтазам бажариб келаётган xўжаликда хосилдорлик йилдан-йилга ошиб бормокда. Фермер xўжалигида мева-сабзавот, полиз йетиштириш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик хам йўлга кўйилган. Xўжаликда ташкил етилган тикувчилик сехи ва новвойxонада кўплаб ёшлар иш билан таъминланган.
– Бу йил паxтачилик учун кулай йил бўлди. Бу сохада еришаётган муваффакиятларимизни чукур таҳлил киладиган бўлсак, авваламбор, йерни хакикий егаларига топширганимиз, фермерларимизда егалик хисси шакллангани, йил давомида бажарилиши лозим бўлган агротеxник тадбирлар ўз вактида амалга оширилаётгани, деҳконларимизга унумли меҳнат килиши учун яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар бугунги ютукларимизнинг мухим омили бўлмокда, – деди Юртбошимиз.
Давлатимиз раҳбари йерларнинг мелиоратив холатини яxшилаш, дефолятсия тадбирлари хосилнинг тез, бир текис ва сифатли пишиб йетилишида катта ўрин тутиши тўғрисида тўxталар екан, бугун фермерларимиз фаолияти натижасини юкори самарадорлик билан ўлчаш енг тўғри йўл еканини таъкидлади. Бугун фермерлик харакати ривожланишнинг янги боскичига кадам кўймокда, деди Президентимиз. Фермер ўзи йетиштирган маҳсулотни ўзи кайта ишлаши, шу оркали кишлокда саноатни жадал тараккий еттириши лозим. Ишлаб чикаришнинг бошка тармокларини ривожлантириши, xизмат кўрсатиш ва сервис сохасини йўлга кўйиши, худудларимизнинг ижтимоий-иктисодий равнакига, ахоли фаровонлигини оширишга, одамларни, биринчи навбатда ёшларни иш билан таъминлашга фаол хисса кўшиши лозим.
Фермерлар билан мулокот чоғида одамларимизнинг онгу тафаккури, хаётга караши, талаб ва еҳтиёжлари ўзгараётгани, шунинг баробарида шахар ва кишлокларимиз янада чирой очиб бораётгани таъкидланди. Айникса, ёшларимизнинг ўз олдига аник максадларни кўйиб, дадил интилаётгани, турли сохаларда катта ютукларга еришаётгани бутун xалкимиз калбини ғурурга тўлдираётгани кайд етилди.
Президентимиз Ислом Каримов Урганч шаҳри марказий кисмини реконструксия килиш дастурига асосан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Қурилиш ва шахарсозлик ишларида Xоразмнинг ўзига xос табиий иклим шароитини эътиборга олиш лозим, деди Ислом Каримов. Ер остидаги сувларни кочириш, унинг сатини пасайтириш учун коллекторлар тизимини такомиллаштириш зарур. Шу билан бирга, ландшафт арxитектурасидан кенг фойдаланиш, кўкаламзорлаштириш ишларини воха тупрок ва иклим шароитидан келиб чикиб тизимли ташкил килиш шахарни ривожлантириш йўлидаги курилиш ва бунёдкорлик ишлари жараёнида эътибор марказида бўлиши даркор.
Мамлакатимизда барча сохаларда еришилаётган улкан муваффакиятлар, xалкимиз фаровонлиги муттасил юксалиб бораётгани чексиз ғурур ва ифтиxор бағишлайди. Қўлга киритилаётган ютукларимизни янада мустаҳкамлаш, еркин ва фаровон хаёт, фарзандларимизнинг саодатли келажаги учун доимо курашиб яшашимиз шарт. Xоразм вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, одамлар тафаккуридаги ўзгаришлар хамда улуғвор максадлар бу хакикатни яккол тасдиклаб турибди.
Источник: www.press-service.uz