“Саломатлик” поезди орол бўйида
“Соғлом авлод учун” жамғармаси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Саломатлик” поезди орол бўйига етиб келди.
Ушбу поездда дори-дармонлар, тиббиёт анжомалари, санитария-гигиена воситалари, ҳамда ногиронлар учун махсус мосламалар, шунингдек, 8,5 тонна ижтимоий юк ортилган. Улар мамлакатимизнинг энг чекка ҳудуди - Қўнғирот туманида яшаётган кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тиббий кўмакка муҳтож фуқароларнинг саломатлигини тиклашга йўналтирилган.
– “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида ташкил этилган ушбу “Саломатлик” поездида жарроҳ, терапевт, лор, офтальмолог, акушер-гинеколог, невропотолог, шунингдек рентген, ультратовуш текшируви мутахассисларидан иборат тажрибали шифокорлар мавжуд,-дейди “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси марказий клиник шифохонаси бош терапевти Умар Олимжонов.-Улар бир ҳафта давомида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатади.
Манба: uza.uz