Замонавий врачлик пункти
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси аҳоли саломатлигни мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилашга олиб келди.
Шўрчи туманидаги “Охунбобоев” қишлоқ врачлик пункти 14 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Бирламчи тиббий муассасаса “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида замонавий усулда жиҳозланган. Беморларни қабул қилиш, диагностика, кундузги стационар, физиотерапия, лаборатория, зарарсизлантириш, муолажа, эмлаш хоналарида барча қулайликлар яратилган. Муассасанинг малакали тиббий ходимлари аҳоли ўртасидаги репродуктив саломатлик, касалликлар профилактикаси, соғлом оила ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, туғруқлар оралиғини сақлаш, исталмаган ҳомидорликни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Манба: uza.uz