Халқаро ихтисослаштирилган тиббий кўргазма
Ўзэкспомарказда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Дори-дармон” акционерлик компанияси, “Ўзфармсаноат” Давлат акционерлик концерни, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий фармацевтика компаниялари Ассоциацияси вакиллари ҳамкорлигида “Zarexpo” миллий кўргазмалар компанияси томонидан ташкиллаштирилган «PharmMedExpo Uzbekistаn – 2012», саккизинчи халқаро ихтисослаштирилган тиббий кўргазма очилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Комилов ва кўргазмада иштирок этган бошқа вакиллар мамлакатимизда фармацевтика соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар соҳани сезиларли тарзда ўсишига замин яратганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Ушбу йўналиш фаолиятини бошқариб турган асосий манба 2007 йил 19 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “ Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш давлат дастурини чуқур ислоҳ қилиш ва амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳақидаги” Фармони ҳисобланади.
Ўзбекистонда юздан ортиқ фармацевтика корхоналри фаолият юритади. Ҳозирда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш сифати ва самарадорлигини яхшилаш бўйича қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. 10дан ортиқ фармацевтика корхоналарида ISO 9001 и GMP сифат стандартлари жорий қилинган ва ушбу жараён изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «PharmMedExpo Uzbekistаn» кўргазмаси мутахассисларга соҳада амалга оширилган илғор ва янги ғоялар, иновацион лойиҳалар, илмий янгиликлар ва ишланмалар билан танишиш ва асосийси тажриба алмашиш имкониятини берди. Шунингдек аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш учун маҳаллий ва хорижий дори-дармон ишлаб чиқарувчи муассасалар орасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш имконияти юзага келди.
Саккизинчи халқаро ихтисослаштирилган «PharmMedExpo Uzbekistаn – 2012» кўргазмасида нафақат маҳаллий корхоналар, балки Буюк Британия, Ҳиндистон, Бангладеш, Қозоғистон, Украина, Россия, Покистон каби давлатлар фирмалари ҳам иштирок этдишди. Стендда асосан дори-дармон воситалари, тиббий диагностика, лаборатория ва даволаш ускуналари, фармацевтика маҳсулотлари, шунингдек табиий косметика, офтальмология, стоматология, хирургияда қўлланиладиган замонавий препаратлар, тиббий хизматлар учун мебеллар, минерал қўшилмалар ва витаминлар, хизмат турлари намойиш қилинди.
– Бугун кўплаб жаҳон фармацевтика саноати бўйича фаолият олиб бораётган муассасалар Ўзбекистон бозорида иштирок этишни ҳоҳлайди ва мамлакатингиз тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилмоқда,- дейди «BTL Medical Technologies» компанияси вакили Андрей Захаров (Буюк Британия). – «PharmMedExpo Uzbekistаn» кўргазмасида учинчи марта иштирок этаяпмиз. Ўзбекистон барча иқтисодий, ижтимоий, маишмй жабҳаларда жуда барқарор ва изчиллик билан ривожланмоқда. Албатта тиббиёт соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Айнан шунинг учун ҳам тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлигимиз янада мутаҳкамланишига шубҳам йўқ.
–Ушбу кўргазмада илк бора иштирок этаяпман,-дейди «Amicus Enterprises» компаниясининг вакили Рашид Маҳмуд (Покистон) . “Бизнинг компаниямиз асосан стоматологик ва хирургик жиҳозлар ва ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Биз тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган етакчи маҳаллий ва халқаро компаниялар билан бир қаторда ушбу кўргазмада иштирок этаётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Кўргазмада маҳсулот ва хизматларни намойиш қилиш, музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган”.
Маҳаллий ва жаҳон фармацевтика ютуқлари намойиш этилган кўргазма доирасида, дори препаратлари ва тиббий техника ва технологиялар бўйича тузилган шартномалар қайд этилди.
Манба: uza.uz