UZ RU
21.09.2012

Сифатли тиббий хизматлар

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари каби Фарғона вилоятида ҳам тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш бўйича аҳамиятга молик чора тадбирлар олиб борилмоқда.

Қуқон шаҳар тиббий бирлашмасининг стационари 215 ўринга мўлжалланган. У замонавий талаблар даражасида қайта таъмирланган ва жиҳозланган. УЗИ хоналарида, физиотерапия ва лабораторияларда текширув ишларини олиб бориш учун барча шароитлар ташкиллаштирилган.

Муассасанинг малакали врачлари ва ҳамширалар аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Манба: uza.uz