08.10.2011
СОҲА ФАОЛИЯТИГА МУҲИМ ЭЪТИБОР
Жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари пойтахтимизда "Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари" илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Бельгия, Россия, АҚШ давлатлари мутахассислари, ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларининг бош мутахассислари, кафедра мудирлари, поликлиника офтальмологлари, ва хусусий сектор шифокорлари иштирок этишмоқда.
Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Икрамов кириш сўзи билан очиб, тизимдаги амалий ишларга тўхталиб, бу борада эришилаётган ютуқлар, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошиб бораётганлигини ҳамда офтальмолгия йўналишидаги фолиятларнинг изчиллик билан амалга оширилаётганлигини бу борадаги ишлар ўз натижасини бераётганлигини алоҳида таъкидлади.
Мазкур анжуманда хорижий давлатлардан ташриф буюрган, ҳамда юртимиз мутахассислари томонидан долзарб мавзуларда маърузалар қилинди.
Анжуман давомида глаукома касаллигининг турли шакллари, кўзнинг оптик муҳитлари хираликлари, витреал ва тўр парда касалликларининг замонавий диагностикаси ва даволаш усулларининг замонавий йўналишлари бўйича эришлган ютуқлар хусусида маърузалар қилинди.
Тадбирнинг биринчи куни ниҳоятда қизиқарли ва мазмунли ҳамда баҳс- мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар.
Анжуманнинг иккинчи куни Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси Маркзида "Жонли" жарроҳлик деб номланадиган кўргазмали ностандарт жарроҳликлар хорижнинг етук шифокор -олимлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.