08.10.2011
ШИФОКОРНИНГ БЕМОР БИЛАН МУЛОҚОТ САНЪАТИ
Бемор билан муомалага киришишнинг ўзига яраша шартлари бор, албатта. Шифокор бемор хасталигининг тахминий диагнозини, шахсини, касбини, ижтимоий шароитини, савиясини, дунёқарашини, билим даражасини, ташқи руҳий белгиларини ўргангандан сўнг, ўзини ҳам бу мулоқотга руҳан тайёрлаганидан кейингина у билан мулоқот қилиш учун маънавий тайёрлаш зарур бўлади. Бемор ва шифокор мулоқоти икки доирада кечади. Биринчи, ташқи доира занжирида юқорида айтилганидек, шифокорнинг бемор билан мулоқотга тайёрланиш босқичидаги амаллар киради. Иккинчи, ички доирани эса бемор шахсини, унинг касаллик сабабларини белгиловчи далиллар занжири ташкил этади.
Биринчи доира соҳибининг маҳорат даражаси қай даражада юксаклиги унинг иккинчи доирага "кўприк" сола олиш санъати билан белгиланади. Айнан шу "кўприк" солинганидан сўнг бемор шифокорга ишонч ва умид кўзи билан қарай бошлайди.
Шифокор аввало, беморни ўраб турган атроф-муҳитга катта эътибор бермоғи лозим. Унинг ботиний ва зоҳирий кўриниши бемор билан кечадиган мулоқотига бевосита таъсир ўтказиши мумкин. Хусусан, бемор ётган хона шинам, озода, ҳавоси тоза бўлиши, албатта, унинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бу – ботиний таъсирдир. Зоҳирий таъсир эса бемор атрофида кечадиган ижтимоий ҳаёт: бошқа беморларнинг, кичик тиббий ходимларнинг ёки ташриф буюрувчиларнинг салбий хатти-ҳаракатида кўринади. Бу таъсирга, атрофдаги шовқин-суронлар, ҳамсоя беморларнинг мулоқоти, ҳатто, шифокорнинг ёқимсиз бўлиб туюлган товуши ҳам киради. Шифокор бемор билан мулоқотга киришар экан, унинг кўз ўнгида маълум маънода камчиликлардан ҳоли, юксак ахлоқли инсон сифатида гавдаланиши зарур. Ўз ахлоқ нормаларини тўғри белгилай олмаган шифокор бемор кўз ўнгида обрўсизланади. Обрўсини йўқотган шифокор эса, табиийки, ўз бемори билан талаб қилинган савияда мулоқот қилишга маънавий ҳаққи бўлмайди. Шифокорнинг маънавияти деганда, маънили фикрлаши, сўзлаши, шунингдек, шахсиятидаги, тарбия ва одобидаги ҳамда амалиётидаги барча ижобий хатти-ҳаракатлар мажмуаси тушунилади. Шунингдек, бемор билан мулоқотда унинг диққати ва ихтиёрини шифокор суиистеъмол қилмаслиги, яъни сўзда меъёрни сақлай билиши муҳим. Шифокор бемор билан мулоқотда унга зарур гаплардан сўзламоғи унинг амалиёти учун жуда фойдалидир.
Бемор шифокор билан мулоқотдан сўнг ўзини руҳан тетик ва енгил ҳис этиши керак. Моҳир шифокор ҳақида айтиш мумкинки: "Яхши суҳбатдош атирфурушга ўхшайди, гарчи у сенга атридан бермаса ҳам хушбўй ҳиди етиб туради". Шифокор бемор кўнглини кўтариб (агар ёш бўлса) "ҳали тўйингизда ош еймиз ё хизмат қиламиз", ёши улуғроқ бўлса: "ҳали невара-ю чевараларингизни боқиб юрасиз", қабилида гаплар айтиши керакки, бемор беихтиёр бундай кўнгилга ёқувчи мулоқотни мамнуният билан эсласин. Ҳар бир шифокор Маҳмуд Қошғарийнинг: "Билағон одамларнинг насиҳатларидан фойдалан. Чунки яхши сўз таъсир қилгач, дилга жойлашади", деган пурҳикматларини ёдда олиб қолиши фойдадан ҳоли эмас.
Зеро, И. В. Гёте айтганидек, сўзни ишонч билан гапир, эшитувчиларга таъсир этиш эса ўз ўзидан келиб қолади. Шифокор бемор билан маълум мантиқий кетма-кетликда савол-жавоб қилиши керак. Зеро, халқимиз: кишининг жамоли тилидир, дейди. Биз эса шифокорнинг маҳорати ва малҳами тилидир, дегимиз келади. Дарҳақиқат, халқ эртакларида подшонинг "Энг ширин нарса нима?" ва "Энг аччиқ нарса нима?" деган саволига тилнинг кўрсатилишида буюк ҳикмат бор. Беморга: "Рангингиз оқариброқ кўриняпти, бугун тобингиз чатоқроқми?" деб айтилса, бир оз ўтиб, унинг ранги энди ростдан ҳам оқариб қолганини сезиш мумкин. Ёки аксинча, зархил юзли беморга: "Бугун рангингиз нақшин олмадек", дейилса, шифокорнинг буюрган барча муолажалари эм бўлади, беморнинг ҳаётга иштиёқи яна ҳам кучаяди. Зеро, қадимги юнон файласуфи Аристотель: "Нутқнинг бош фазилати аниқ ва равшанликдир", деган эди. Донолар насиҳат қилганларидек, ўзига боқма, сўзига боқ. Шундай экан, шифо истаб келган беморга энг тез таъсир этувчи – илк сир бу сўз, деган ҳаётий ҳақиқат англанади.
Демак, айтиш мумкинки, шифокор беморни нечоғлиқ ўрганиб кирса, мулоқотга жиддий тайёргарлик кўрса, амалиёт натижаси шунга кўра юқори бўлади. Шифокорнинг сўзлаш одоби унинг маданиятини кўрсатувчи асосий омил экан, бу нарсадан у қурол каби самарали фойдаланмоғи зарурдир. Шу ўринда "Фойдаланилмаган меҳнат таътили" номли бадиий фильмдаги бир лавҳани эслайлик. Ёш шифокор касал қизча билан суҳбатлашиш учун беморхонага киради. Қизчанинг юраги хаста, уни операция қилишлари аниқ. Бемор ҳам бундан хабардор. Шифокор ўзини қувноқ тутишга ҳаракат қилади. Ва бемори билан қуйидаги тарзда суҳбат қуради:
– Қизча, айт-чи, дадангни кўпроқ яхши кўрасанми, ойингними?
Қўғирчоқ ўйнаб ётган қизча девор тарафга кескин бурилиб ётиб олади. Бир оздан сўнг қизча жавоб беради:
– Ҳеч қайсисини...
Ҳайрон қолган шифокорга хонада уларнинг суҳбатини кузатиб турган иккинчи шифокор:
– Қизчанинг отаси ҳам, онаси ҳам йўқ. У болалар уйидан... – кутилмаган ахборотни эшитган ёш шифокор бемор қизча кўз ўнгида мулзам бўлиб қолади.
Бадиий фильмдаги бундай нохуш ҳолат шифокор амалиётида рўй бериши мумкин бўлган ҳаётий ҳолатдир. Бу лавҳа, табиийки, юқорида куюниб ёзганимиз – беморнинг шахси, ижтимоий ҳолати ва бошқаларни ўрганиб кириш нақадар муҳим эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Шифокор, барча зарурий деонтологик амалларни адо этар экан, энг аввало, ўз вазифасига маънавий камолот нуқтаи назаридан ёндошмоғи бугунги давр талаби бўлиб қолаверади.
Неча асрлардан буён кўпни кўрган отахон-онахонларимиз ҳар гал фотиҳага қўл очилганда, энг аввало, танисиҳатлик, хотиржамлик тилайдилар, ҳаётда танисиҳатлик катта аҳамиятга молик эканлиги шундай аён. Лекин ҳаёт-ҳаётда. Инсоннинг дунёга келиши ва кетиши ҳаёт қонуниятига асосланган бўлса, унинг турли касалликларга мойиллиги, қисқагина ҳаёти давомида неча турли дардга дучор бўлиши теварак-атрофини қуршаган муҳитга, унинг ўзига, аҳвол-руҳиятига жуда-жуда боғлиқ.
Инсон бошига ташвиш тушиб, танисиҳатликдан айрилиб қолганда, нажот излаб, тиббиёт ходимлари ҳузурига келади. Шу ондан бошлаб, унинг тақдири, ҳатто ҳаёти шифокорлар ва ҳамширалар қўлида, дейиш мумкин. Енгилми, оғирми дард билан шифохонага тушиб, шу дарддан халос бўлиб, уйига қайтгунга қадар бемор бир неча шифокор назарида бўлади. Бу соатлар, ҳафталар ва баъзида ойларни имтиҳонга қиёс қилиш мумкин. Бу бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам ҳақиқий синов. Ҳамдардлик, хушмуомалалик синови. Шу қисқа вақт ичида улар орасида илиқ муносабат пайдо бўлса, улар бир-бирини тушунса, нур устига аъло нур. Демак, шифокор ҳамда ҳамширанинг иши муваффақиятли якунланади, яъни бемор шифо топади.
Тиббиёт ходимларининг касбга муносабати, ахлоқ-одоби, шунингдек, шифокорлар ва беморлар орасидаги турли муносабатлар тиббиётимиз тилида деонтология дейилиши маълум. Буни содда шаклда она тилимизга кўчирсак, тиббиёт ходими билан бемор ўртасидаги бурчга содиқлик, муомала қоидаларига риоя қилиши ва яхши, тўғри мулоқот, деса бўлади. Тиббиётимизнинг неча минг йиллик тажрибасига кўра ҳамда тиббиёт мактабини яратиб кетган Абу Али ибн Синогача буни тасдиқлаганлар. Ўзаро мулоқотдан сўнг тиббиёт ходимига – унинг билими, тажрибаси, самимиятига беморда ишонч ҳосил бўлмоғи, инсоний фазилатларига ҳурмат ва муҳаббат уйғонмоғи керак.
Аввало, ҳеч кимни дард чекиб, ётиб қолгудек қилмасин. Лекин дардга чалинган ҳар кимсанинг ундан фориғ бўлиши тиббиётимизнинг ютуғига, шифокор, ҳамширанинг билим, тажрибасига, инсоний фазилатларига ва шу билан бир қаторда, беморнинг табиати, ўз дардига муносабатига боғлиқ.
Тиббиёт илмий алломаларидан бўлмиш Буқрот: "Санъатлар ичида табобат энг олижаноб санъатдир", шу билан бирга, "Беморни дори билан эмас, балки сўз билан даволаш афзал" деса, Абу Али ибн Сино унинг фикрини қувватларкан: "Бемор борки, уни сўз билан даволаса бўлади", деб айтган.

"Шифокорнинг бемор билан мулоқот санъати" китобидан олинди.