08.10.2011
Ангина муртак безларининг яллиғланиши, иситма ва интоксикация бўлиши билан таърифланади. Ангина лотинча "Ango" сўзидан олинган бўлиб, қисиш, бўғиш маъносини англатади. Мустақил касаллик тарзида учрайдиган ангинанинг катарал, фолликуляр ва лакунар хиллари маълум. Бола бир ёшга тўлгандан сўнг муртак бези тезликда ривожлана бошлайди ва бу жараён 10-20 ёшгача давом этади. 35-40 ёшдан сўнг муртак безининг тўқимаси кичрайиб, ушбу ёшдан сўнг ангина билан касалланиш ҳам камаяди. Ангинани кўпинча стрептококклар, стафилококклар, баъзан диплококклар ёки Фридлендер таёқчалари қўзғатади. Охирги йилларда антибиотиклар кенг қўлланиши туфайли замбуруғлар ҳам ангинага сабаб бўлмоқда (кандидоз). Шунингдек, Аденовируслар, Коксаки вируслари ҳам ангина қўзғатади. Касаллик асосан боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ва 25-30 ёшларгача бўлган одамларда учраб, йилнинг I-IV чоракларида улар кўпроқ касалланадилар. Ангина касаллиги ҳаво-томчи йўли билан тарқалиб, унинг спорадик равишда пайдо бўлиши нафас йўлларида яшайдиган шартли патоген микроблар фаоллигининг кўпайишига боғлиқдир. Одатда шартли патоген микроблар одам совқотганда, чанг ҳаводан нафас олганда ҳужумга ўтадилар. Касаллик бошқаларга бемор ишлатган идиш ва қошиқлар орқали юқади. Унинг ривожланишида совқотиш, айниқса оёқларнинг узоқ вақт совуқда қолиб кетиши муҳим роль ўйнайди. Тана совқотганда организмнинг иммунологик реактивлиги камаяди ва шартли патоген бактериялар кўпайишига қулай шароит туғилади. Бундан ташқари, организмнинг шартли патоген микробларга нисбатан сенсибилизация ҳолатида бўлиши ҳам катта аҳамиятга эга. Катарал ангинада муртак безлари шишади, эпителий ҳужайралари парчаланиб, кўчиб тушади ва майда-майда инфильтратлар ривожланади. Фолликуляр ва лакунар ангиналарда инфильтратлар каттароқ бўлади, фолликулалар йирингланади ва майда абсцессчалар пайдо бўлади. Лакунар ангинада лакуналарда фибрин ва лейкоцитлардан иборат пардачалар кўринади. Ангинадан сўнг одам иммунитети пасаяди. Аксинча, ангина билан оғриган одам организмида юз берадиган сенсибилизация ҳолати туфайли у билан касалланишга мойил бўлиб қолади. Яширин даври 2-3 кун давом этади, касаллик бирданига бошланади, тана ҳарорати тезда 39-40 даражагача кўтарилади. Заиф одамларда ҳарорат пастроқ бўлади (субфебрил даражада) ёки ўзгармайди. Беморни интоксикация безовта қилади, сув ва овқат ютганда томоғи оғрийди.
Катарал ангина. Ангинанинг бу хилида интоксикация камроқ ҳарорат, яъни 38-38,5 даража бўлади. Баъзан субфебрил даражагача кўтарилади. Бемор томоғига биронта нарса тиқилаётгандай туюлади. Муртак безлари қизаради ва бўртиб шишади. Катарал ангинани ўткир фарингитдан фарқлаш керак бўлади. Фарингитда муртак безидан ташқари томоқнинг орқа сатҳи танглай ҳам қизаради. Катарал ангинада қонда деярли ўзгаришлар юз бермайди. Ангина узоғи билан 5-6 кун давом этади.
Фолликуляр ангина. Бемор эти увишиб, қалтирайди ва ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади. Баъзан қусади. Интоксикация аломатлари: бош оғриғи, дармон қуриши, мускуллар ва бўғимларнинг қақшаб оғриши безовта қилади. Муртак безлари қизарган ва шишгандан ташқари унинг устки сатҳида йирингдан иборат майда доначалар кўринади (фолликулалар). Одатда олдин бир томонда, сўнгра иккинчи томондаги муртак бези касалланади. Қонда лейкоцитоз (18000-20000 гача) ва ЭЧТнинг тезлашгани (соатига 25-30 мм.гача) аниқланади. Ҳозирги замон усуллари билан даволаганда муртак безларидаги йирингли доналар 3 кун, ҳарорат 2-3 кун, интоксикация 4 кун давом этади. Даво ўз вақтида бошланмаса, паратонзилляр абсцесс, муртак безларида флегмона ривожланиши, булардан ташқари, миокардит бошланиши мумкин.
Лакунар ангина. Ангинанинг бу хилида муртак безининг лакуналарида касалликнинг 2-3-кунларида йиринг тўпланади. Интоксикация кучли, ҳарорат юқори бўлади. Регионар лимфа тугунлари катталашади. Лакунар ва фолликуляр ангиналарда лимфа тугунларидан ташқари талоқ ҳам катталашади. Муртак бези лакуналаридаги йиринг текширилганда гемолитик стрептококк (40 %), яшилга бўяладиган стрептококк (42 %), стафилококк (44,5 %) ва диплококк (22 %) топилган.
Асорати. Ангиналар ўз вақтида даволанмаса қуйидаги асоратлар бўлиши мумкин: паротонзелер абсас, юрак миокардити, ревмотизм, буйраклар яллиғланиши, гайморит, иккиламчи менингит.
Давоси. Аввало, ангина, хусусан, юрак қон-томир системасида жиддий касалликлар ривожланишига сабаб бўладиган касаллик эканини ҳамма вақт назарда тутмоқ ва унинг давосига алоҳида эътибор бермоқ керак. Бемор ўрин-кўрпа қилиб ётиши лозим. Бемор томоғи фурациллин (1:3000) билан чайилади. Шифокор тавсия этган дори-дармонлар берилади. Юқоридаги асоратлар келиб чиқмаслиги учун беморлар тиббиёт муассасасига ўз вақтида мурожаат қилиши шарт ва шифокор назоратида бўлиши керак.
Профилактикаси. Организмни чиниқтириш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш жуда муҳим. Касалланган кишиларни вақтида даволаш, бурун ва бурунга туташган бўшлиқларда касаллик бўлса, уларни дарҳол даволаш зарур. Сурункали тонзиллитларни ўз вақтида даволаш керак.
ЭЪТИБОРСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК

А. АБДИРАҲИМОВ,
Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси шифокори.