07.10.2011
ТИББИЁТ РИВОЖИНИНГ МУҲИМ АСОСИ
Таъкидлаш муҳимки, республикамиз тиббиёт тизимида жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳот жараёнлари соҳлиқни сақлашнинг замонавий-ташкилий тузилмасини шакллантириш, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоҳини янада ривожлантириш ҳамда тиббий диагностика хизматини тубдан такомиллаштиришда ўз самарасини бериб келмоқда.
Жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ"да "UzMedExpo – 2011" IV халқаро ихтисослашган тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир "IEG Uzbekistan" халқаро кўргазмалар компанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-Дармон" ДАК, Республика Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди. Мазкур тиббиёт кўргазмаси соғлиқни сақлаш тизимига янги тиббий технологияларни жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга яқиндан кўмак бериш, мутахассисларни жаҳон тиббиёти ва мамлакатимиз илм-фани эришаётган ютуқлар билан таништириш мақсадида ташкил этилди. Кўргазмадан дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари, тиббий асбоб-ускуналар, шифобахш гиёҳлар, стоматология ва протезлаш жиҳозлари, шунингдек, тиббиёт клиникаларининг хизматлари тўғрисида маълумот берувчи стендлар ўрин олган. Халқаро тадбирда маҳаллий компаниялардан ташқари Ҳиндистон, Белорусь, Россия, Жанубий Корея, Германия, Эрон ва Хитой каби давлатларнинг жаҳонга машҳур бўлган компания ва хусусий ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этдилар. Юқоридаги хорижий компанияларнинг аксарияти тўртинчи бор ушбу тадбирда қатнашаётганлиги кўргазма нуфузи ошиб бораётганлигидан далолат беради. Айтиш муҳимки, бундай анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган тиббиёт кўргазмалари соҳа мутахассислари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бунинг баробарида тизимда қўлга киритилаётган ютуқларни кенг тарғиб этиш ва ўзаро тажриба алмашишда катта аҳамият касб этмоқда. Кундан-кунга соғлиқни сақлаш тизимида замонавий тиббий технологияларга бўлган қизиқиш янада ортиб бормоқда. Шу боис, кўргазма стендларида ана шу йўналишда ишлатиладиган ультратовуш ташҳис аппаратлари, стоматология, лаборатория жиҳозлари, дори-дармон, шунингдек, бир қанча янги технологияларга кенг ўрин ажратилди. Яна шуниси аҳамиятлики, мамлакатимиз тиббий техника ишлаб чиқарувчилари ҳам юксак технологияларни шифо масканларига етказиб беришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.
Маҳаллий компаниялардан бири бўлган "Агробиокимё" корхонаси тавсия этаётган маҳсулотлар тиббиёт муассасалари, бунинг баробарида уй шароити ҳамда кундалик турмушимизда қўлланилиши муҳим бўлган антисептик воситалардан иборат бўлиб, соҳа мутахассислари ва кўргазма қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
– Компаниянинг "Агробиокимё" корхонаси "Ўзфармсаноат" акционерлик концерни қошида 2007 йилда ҳукуматимиз қарори асосида ташкил этилган. Корхонамиз маҳсулотлари билан ҳар йили ана шундай кўргазмаларда иштирок этиб келяпмиз. Ўтган йилги кўргазмада маҳсулотларимиз 15 хил турда намойиш этилган талаб ва истакларини инобатга олиб, маҳсулотлар сонини янада оширишга эришдик. Албатта, фаолиятимизнинг барқарор ривожланишида давлатимиз кўрсатаётган эътибор ҳамда ташкил этилаётган кўргазмалар натижаси самара бермоқда. Тайёрлаётган маҳсулотларимизнинг фойдали томони шундаки, улар касалликларнинг олдини олиш ва даволашда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Бунинг ифодаси сифатида айтмоқчиманки, компаниямизда яқиндагина ишлаб чиқарилган "Тозаден" номли препарат ўриндоши авваллари чет эллардан қиммат нархда олиб келинар эди. Худди шу сингари "Антисептин ОП" номли гигиеник препаратимиз ҳам истеъмолчиларимизга маъқул бўлмоқда. Таъкидлаш муҳимки, унинг таркибида спирт мавжудлиги боис, глицерин, этил ёғи, қора райҳон сингари терини зарарланишлардан сақловчи моддалар қўшилган, – дейди компаниянинг тижорат директори ўринбосари Нилуфар Раҳмонова.
Тадбир давомида маҳаллий ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган компанияларнинг маҳсулотлари соҳа мутахассислари ҳамда иштирокчилар диққат-эътиборини жалб этган ҳолда улар барча компаниялар билан шартномалар тузиш ҳамда муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Албатта, бундай анъанавий кўргазмаларнинг кенг аудиторияда ўтказиб келинаётганлиги тиббиётимиз ривожи юксалиши билан бир қаторда, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириши шубҳасиз.

Фотима МИРСАГАТОВА