29.09.2011
ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧЛАРИ
2011 йилнинг 28 сентябрь куни пойтахтимизнинг "Ўзэкспомарказ" марказий павильонида "Ўзбекистон матбуоти форуми" кўргазмаси, матбаачилик, ноширлик, реклама, дизайн каби соҳалар ҳамда канцелярия маҳсулотларининг ХIII халқаро кўргазмаси очилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва Ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда бошқа бир қанча ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Ушбу форум очилиш олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикер ўринбосари Исмоил Саифназаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва технология коммуникация масалалари қўмитаси раиси Абдурашид Жўрабоев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломов ва бир қанча соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келинаётганлигини алоҳида эътироф этдилар.
Таъкидлаш жоизки, демократия ислоҳотларини чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш борасида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ҳамда уларни янада либераллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз томонидан мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган ғоя ва таклифлар, шунингдек, соҳани изчил модернизация қилиш, ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини кучайтириш ҳамда муҳими, фуқароларнинг сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда асосий пойдевор яратиши шубҳасиз.
Дарҳақиқат, Юртбошимизнинг 2011 йил 14 январдаги мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларга оид Фармойишига мувофиқ "Ўзбекистон матбуоти" миллий форуми ва кўргазмасининг ташкил этилиши давлатимизда ахборот соҳаси ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий ифодаси десак, янглишмаган бўламиз. Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, мазкур форумда давлат нашрлари қаторида нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳам фаол иштирок этдилар. Шунингдек, энг муҳими 1999 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур тадбир нуфузи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Унда республикамизнинг 70 га яқин матбаа корхоналари, нашриёт ташкилотлари ва 10 га яқин хорижий давлат компаниялари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқдалар. Кўргазмага ташриф буюрган ижод аҳли, қолаверса, кенг жамоатчилик ҳамда аҳолининг матбуотга бўлган қизиқиши ортиб, ўзаро шартномалар имзоланди.
Уч кун давом этадиган ушбу тадбир мамлакатимизда жамият тараққиёти янада юксалиши ва ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга хизмат қилади.