ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАРГА МУНОСИБ РАҒБАТ
Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги халқимиз учун ҳа¬қиқий шодиёнага айланиб, байрамга бағишланган тадбирлар барчамизга кўтаринки кайфият бағишлади. Байрам тантаналари республика тиббиёт муассасаларида ҳам ўзига хос тарзда кутиб олинди.
Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги халқимиз учун ҳа¬қиқий шодиёнага айланиб, байрамга бағишланган тадбирлар барчамизга кўтаринки кайфият бағишлади. Байрам тантаналари республика тиббиёт муассасаларида ҳам ўзига хос тарзда кутиб олинди.
Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳар Соғ¬лиқни сақлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси соғ¬лиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Муқимий номидаги мусиқали драма театрида бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бош¬қармаси бошлиғи Бахтиёр Мамажонов иштирокчиларни байрам билан қутлаб, тизимда фао¬лият олиб бораётган тиббиёт ходимлари меҳнатини эътироф этиб, мустақиллигимиз шарофати билан қўлга киритилаётган ютуқлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнгра Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Эльмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазири ўринбосари Асомидин Камилов, Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳмонова, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ¬ходимлари касаба уюшма Кенгаши раиси Бахтиёр Маҳмадалиевлар ҳам сўзга чиқиб, меҳнатлари муносиб тақдирланган тиббиёт ходимларини чин дилдан табриклаб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тиладилар. Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси тасарруфида фаолият юритаётган оилавий поликлиника, тиббиёт ¬муассасаларидаги ходимлар, касаба уюшма қўмиталари ўртасида олиб борилган кўрик-танлов натижалари эълон қилинди. Унда "Йилнинг энг яхши полик¬линикаси", "Йилнинг энг яхши касаба уюшма қўмитаси" ва "Йилнинг энг яхши шифокори" номинациялари бўйича совриндорлар қимматбаҳо сов¬ғалар билан тақдирланди.
Айтиш муҳимки, тиббиёт ходимлари ўртасида анъанага айланган ушбу кўрик-танловнинг мунтазам тарзда ўтказиб келинаётганлиги соҳа мутахассисларининг касб малакасига бўлган иштиёқини ошириш билан бир қаторда, янада масъуллик билан ишлашларини тақозо этади. "Йилнинг энг яхши поликлиникаси" номинацияси бўйича туманлардаги 9 та оилавий поликлиника ўртасида ўтказилган танловда фахрли биринчи ўрин Шайхонтоҳур туманидаги 47-оилавий полик¬линикага насиб этди. "Йилнинг энг яхши шифокори" номинацияси бўйича 10 нафар шифокор беллашувида сов¬риндорликни Тошкент шаҳар 1-болалар клиник шифохонаси шифокори Саида Юлдашева қўлга киритди. "Йилнинг энг яхши касаба уюшма қўмитаси" номинацияси бўйича эса Олмазор туманининг 17-оилавий поликлиникаси ғолиблик шоҳсупасидан ўрин олди. Шунингдек, тиббиёт ¬муасса¬саларида маънавият ва маърифат хоналарида фаоллик билан иш олиб борган бир гуруҳ мутахассисларга ҳам фахрий ёрлиқ ва эсдалик со¬в¬¬¬¬ғалари топширилди.
Ибодат СОАТОВА.