06.09.2011
Болалар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида
Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасида Сурхондарё вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Суратда: (чапдан) ҳамшира Гулчеҳра Қуллиева, чақалоқлар паталогияси бўлими мудири Муҳаммади Очилдиев ва шифокор Равшан Ғаффоров.
Термиз шаҳридаги Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 315 ўринга мўлжалланган. Бу ердаги мавжуд 11 бўлимда малакали тиббиёт ходимлари болалар ўртасида учрайдиган турли касалликларни даволаш-профилактика ишларини сифатли амалга ошириб келмоқда. Замонавий тиббий ускуналар ёрдамида аниқ ва тез қўйилган ташхис, самарали муолажа натижасида болаларни ўз вақтида соғломлаштиришга эришилмоқда.