UZ RU
02.09.2011

САМИМИЙ ТАБРИКЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳу!

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига Саудия Арабистони Подшоҳлиги халқи, ҳукумати ва шахсан ўз номимдан самимий дўстона табрикларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

Ушбу қутлуғ айёмда Яратгандан Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат ҳамда биродар Ўзбекистон халқига тараққиёт ва фаровонлик, бутун ислом умматига осойишталик ва қут-барака ато этишини сўраб қоламан.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул этгайсиз.

Абдуллоҳ бин Абдулазиз ОЛ САУД,

Икки муқаддас масжид ходими,

Саудия Арабистони Подшоҳи

* * *

Шу жумладан,

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, мудофаа ва авиация вазири, Бош назоратчи Султон бин Абдулазиз ОЛ САУД;

Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи бин АЛ-ҲУСАЙН;

Туркманистон Президенти Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ;

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали РАҲМОН;

Қирғизистон Республикаси Президенти Роза ОТУНБАЕВА;

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ҳамид КАРЗАЙ;

Мальдив Республикаси Президенти Муҳаммад НАШИД;

МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси, Кавказ мусулмонлари бошқармаси раиси

Шайх-ул-ислом Оллоҳшукур ПОШОЗОДА

томонидан йўлланган табрикларда қодир Аллоҳдан давлатимиз раҳбарига мустаҳкам ­соғлиқ, бахт-саодат, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, тараққиёт ва фаровонлик тилаб, эзгу ва самимий истаклар билдирилган.

Табриклар келиши давом этмоқда.