19.08.2011
МИШЕЛЬ ТАЙАД: "ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЭРИШГАН НАТИЖАЛАР БУГУН ЖАҲОН МИҚЁСИДА ЮКСАК ЭЪТИРОФ ЭТИЛМОҚДА"
Истиқлол йилларида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Тиббий хизматнинг жаҳон андозалари даражасидаги ўзига хос миллий модели яратилиб, жойларда жаҳон андозаларига мос энг замонавий даволаш-ташҳис ускуналари билан жиҳозланган шифо масканлари бунёд этилганлиги бунинг ёрқин ифодасидир. Эл саломатлигини асраш борасида эришилаётган бундай ижобий кўрсаткичлар бугун халқаро доирада алоҳида эътироф этилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мишель ТАЙАД ҳам мухбиримиз билан суҳбатда бу борадаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:
– Ҳар бир мамлакатнинг куч-қудрати, жаҳон миқёсидаги нуфузи, обрў-эътибори, энг аввало, шу юртда одамлар қандай ҳаёт кечираётганлигига қараб белгиланади. Ўзбекистонда эл саломатлигини мустаҳкамлаш, маънан ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган оқилона чора-тадбирлар бугун жаҳон миқёсида намуна сифатида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Жорий йилда Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ижроия қўмита аъзолигига якдиллик билан сайлангани ҳам фикримнинг тасдиғи бўла олади. Дунёнинг тиббиёти ривожланган энг нуфузли 34 мамлакатидан иборат қўмита аъзолари орасида энди Ўзбекистоннинг ҳам борлиги қувонарли ҳол. Бу, албатта, юртингизда мустақилликка эришилган дастлабки йилларданоқ, халқаро талаблар даражасидаги тиббий хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш борасида олиб борилган амалий саъй-ҳаракатлар самарасидир.
Президент Ислом Каримовнинг 1998 йил 10 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, республикада бирламчи шифо масканлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Ушбу тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, мутахассислар малакасини ошириш каби мақсадларга миллионлаб маблағлар йўналтирилмоқда.
Бугунги кунда ушбу шифо масканларида аҳолига замон талаблари даражасида тиббий хизмат кўрсатилаяпти. Эндиликда беморнинг шифокорга мурожаат қилиши ва даволаниши учун аввалги пайтлардагидек туман марказидаги шифохонага қатнаб овора бўлишига ҳожат қолмади. Умумий амалиёт шифокори қишлоқ ёхуд маҳалланинг ўзида жойлашган шифо муассасасида хасталикка тезкор равишда аниқ ташҳис қўйиб, беморга зарур тиббий тавсиялар бермоқда. Шу ўринда республикада тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг туб мазмун-моҳияти хусусида ҳам алоҳида тўхталмоқчи эдим. Негаки, мамлакатда юксак сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги тасдиғидир. Шу боис, республикада ихтисослаштирилган Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг жойлардаги филиаллари, шунингдек, 13 та ҳудудий филиал қошида тез тиббий ёрдам бўлимлари, санитар авиация хизмати фаолияти йўлга қўйилди. Президент Ислом Каримовнинг 2009 йил 21 майдаги "Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, мазкур йўналишда юзага келган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, тез тиббий ёрдам муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш масалалари юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида қўлга киритган салмоқли ютуқларидан яна бири – одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлаш асносида оналар ва болалар соғлиғи муҳофазасини таъминлашга катта эътибор қаратилганлигидир. Оналар ва болалар ўлими йилдан-йилга камайиб бораётганлиги, ҳар жиҳатдан соғлом болалар туғилиши ва бехатар оналикни таъминлашга эришилаётганлиги юртингизнинг бу борада ибратли саъй-ҳаракатлар олиб бораётган етакчи мамлакатлардан бири сифатида халқаро доирада тан олиниши учун асос бўлди. Республикадаги бир нечта шифо масканлари, туғуруқ мажмуалари ва ҚВПлар "Болага дўстона муносабатда бўлган шифо муассасаси" номли нуфузли халқаро сертификатга эга бўлганлиги ҳам бунинг яққол далили бўла олади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда оналар ва болаларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, болалар турли хил ирсий хасталиклар билан туғилишининг олдини олиш, чақалоқни олти ойгача фақат она сути билан озиқлантиришни таъминлаш каби долзарб вазифалар ижроси юзасидан ҳавас қилса арзигулик ишларни амалга оширмоқда. Шуни ишонч билан таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, мақсадли дастурлар ва эзгу ташаббуслар бундан буён ҳам жаҳонда юксак эътироф этилиши баробарида мамлакатингизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораверади.
Ўзбекистон халқаро миқёсда аҳоли саломатлигини асраш, хусусан, эпидемиологик вазиятларнинг олдини олиш борасида энг эътиборли, масъулиятни чуқур ҳис этган мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилади. Зеро, юқумли хасталиклар тарқалиши жаҳон миқёсида глобал муаммо ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Дунёда турли хил хавфли грипплар, оғир асоратли юқумли хасталиклар вируси тарқалиш хавфи ортиб бораётган бир пайтда юртингизда бу вазиятга ўта ҳушёрлик билан муносабатда бўлинаётганини юқори баҳолаш керак.
Яқинда полиомиелит хасталиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида 5 ёшгача бўлган болалар бир неча босқичда эмлангани барчага маълум. Бунинг учун ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда жаҳоннинг энг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган вакциналар олиб келиниб, эмлаш тадбирлари юксак савияда, қатъий тартиб-интизом асосида ташкил этилди. Айни пайтда эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида юқумли хасталиклар тарқалиш хавфини эрта аниқлаб, самарали чоралар кўриш бўйича иш олиб борилмоқда. Бунинг учун мамлакатингизда барча имкониятлар етарли эканлигига, яъни Ўзбекистон бу борадаги барқарор вазиятни доимий сақлаб қолишига қатъий ишонч билдириш мумкин.
Муборак ОХУНОВА
суҳбатлашди.