БОЛАЖОНЛАР ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ
Истиқлолнинг 20 йиллигини кўтаринки руҳда кутиб олаётган ҳар бир инсон қалбида Ватанга бўлган туйғу қанчалик юқори эканлигини ўтказилаётган байрам тадбирларидан англаб олиш қийин эмас. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида ҳам энг улуғ ва энг азиз байрамимизга бағишланган кечаларнинг ўтказилаётганлиги ҳар бир инсон қалбига қувонч ва шодлик олиб кирмоқда.
Айниқса, болажонларимиз тар¬бия¬ланаётган ва даволанаётган муассасалардаги тантаналар уларнинг кайфиятига янада хуш кайфият қўш¬моқда. Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли У. Қурбонов номидаги болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонаси жамоаси тарбияланаётган ва даволанаётган болалар учун катта байрам тадбири уюштирди. Унда шифохона бош врачи Ш. Нурматова сўз олиб, иштирокчиларни байрам билан самимий қутлаб, Ватанимиз тарихи, эришилган муваффақиятлар тўғрисида гапириб ўтди. Сўнгра болажонлар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди. Бундан ташқари, мазкур муассасадаги иқтидорли болаларнинг ҳунармандчилик йўналишидаги ишлари кўргазмага чиқарилиб, ташриф буюрганлар эътиборини тортди.
Байрам кечасининг кўтаринки руҳда ўтганлиги болаларнинг мустақиллигимизга бўлган меҳр ва муҳаббатларини янада оширди.
Ибодат СОАТОВА.