ДАВР ТАЛАБИ: ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ
Мустақиллик давридаги фаолиятларга назар ташлайдиган бўлсак, тезкорлик ҳамда бос¬қичма-босқич амалга оширилган ишлар самарасини ҳар бир соҳада кўришимиз мумкин. Шу фурсат ичида республика соғ¬лиқни сақлаш тизимида ҳам ижобий ишлар амалга оширилиб, Ўзбекистон тиббиёти жаҳон ҳамжамиятидан ўрин олди десам, муболаға бўлмайди.
Замонавий тиббиёт масканларининг барпо этилиши, давр талабига мос келадиган янги технологиялар ҳамда малакали кадр¬лар сонининг ортиб бораётганлиги, албатта, фахрланарли ҳолдир. Муҳими шундаки, тиббиётнинг ҳар бир йўналиши бўйича босқичма-бос¬қич амалга оширилган ишлар бугунга келиб, ўз ифодасини берди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги "Соғ¬лиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-2107-сонли Фармони асосида республика бўйича соғ¬лиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, Сирдарё вилояти соғ¬лиқни сақлаш тизимида ҳам диққатга молик ишлар қилинди. Айниқса, давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлган бирламчи бўғиндаги фаолиятлар изчиллик билан олиб борилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси яхши йўлга қўйилди. ФАПлар ўрнига янги замонавий типдаги ҚВП ва ШВПлар ишга туширилди, уларнинг 94 таси (63 фоизи) лойиҳа дастури асосида янгидан қурилган бўлса, 55 таси реконструкция қилинди.
Барча ҚВПлар энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, "Аристон" сув иситиш мосламалари, маҳаллий электрдвижоклар, компьютерлар, шунинг-дек, 25 та ҚВПда дорихона шахобчалари очилди. Мавжуд ҚВП¬ларга 93 дона фотокаллориметрия (ФЭК) биохимик анализатори, 24 та стоматологик тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар, қуритиш шкафлари берилди. Мазкур ишларни амалга оширишда, тиббий жиҳозлар билан таъминлашда "Саломатлик-1", "Саломатлик-2" лойиҳаларининг ҳиссаси катта бўлди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ҚВПлар учун 126 миллион сўмлик тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар етказиб берилди. Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида Боёвут туманида янги ҚВП қурилди, 2 та ҚВПда реконструкция ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 майдаги "Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-1114-сонли Қарори бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилда вилоятдаги тез тиббий ёрдам моддий-техник базасини янада яхшилаш борасида вилоят қон қуйиш станцияси, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси ва Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмасига бир донадан "Дамас" автотранспорт воситаси берилди.
Халқимиз саломатлигини сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом авлод тарбияси, репродуктив саломатлик, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий мадания¬тини ошириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1096-сонли "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғ¬лом авлод туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дас¬тури тўғрисида"ги ПҚ-1144-сонли Қарорлари бўйича фаолиятлар изчиллик билан олиб борилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг 2008 йил 18 июндаги "Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-892-сонли Қарорига биноан вилоятда она ва бола скрининг маркази иш бошлади. Вилоят ҳокимлигининг қарори билан скрининг маркази биносини таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун маҳаллий бюджетдан 127 миллион сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. "Она ва бола" скрининг Давлат дастури асосида туғма ногиронликнинг олдини олиш мақсадида скрининг – оммавий текширув тадбирлари амалга оширилмоқда. Антенатал скрининг дастурига асосан 16015 нафар ҳомиладор аёл УЗД текширувидан ўтказилди.
"Аёллар ва болалар саломатлигини мус¬таҳкамлаш"¬га қаратилган (Осиё тараққиёт банки) лойиҳа доирасида вилоятдаги туғруқ муассасалари замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий жиҳозлар, яъни ультратовуш аппарати, чақалоқларни даволаш учун реанимацион ва жарроҳлик тиббий жиҳозлари, суъний нафас бериш аппаратлари билан таъминланди.
Вилоятда оналар ва болаларга перинатал даврдаги парваришни яхшилаш мақсадида вилоят перинатал маркази ташкил этилди, марказнинг яна бир янги хирургик корпуси инвестицион дастур асосида бюджет маблағлари ҳисобига 2010 йилнинг октябрь ойида якунланиб, вилоят аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун ишга туширилди. Диагностика соҳасини асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича ўтган 20 йил ичида катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, 93 та ҚВП фотокаллориметрия (ФЭК) биохимик анализатори, вилоят перинатал маркази УТТ, рентген, дефибрилятор, хирургик жиҳозлар, вилоят ўсмирлар диспансери "Амико" рақамли компьютерли флюороаппарат билан таъминланди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига замонавий компьютер-томография аппарати ўрнатилиб, ишга туширилди.
Юртимизда эпидемиологик барқарорлик сақлаб турилиши натижасида юқумли касалликларнинг олди олинаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Шу жумладан, вилоятимизда эпиде¬мия¬га қарши олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ке-йинги йилларда шол, қоқшол, бўғма, қутуриш, менингококк инфекция¬лари, шунингдек, ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилмади. Вирусли гепатит касалликларининг йилдан-йилга камайиши кузатилмоқда.
Айтиш муҳимки, эпидемик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида охирги йилларда барча шаҳар ва туманлар эҳтиёжига асосан полиомиелит, қизамиқ, паротит, қизилча, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит Вга қарши вакциналар билан тўлиқ таъминланиб, 2 ёшгача болаларни эмлаш билан қамраб олиш 95,5-99,7 фоизни ташкил қилмоқда. Эпидемик кўрсатма бўйича полиомиелит, қизамиқ, қизилча касалликларига қарши оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилиб, улар жараёнида вакцина, тарғибот-ташвиқот материаллари билан таъминланиш етарли даражада олиб борилди ва вилоятдаги барча аҳоли тўлиқ эмланди. Бугунги кунда барча шаҳар ва туманларда эмлаш пунктлари ташкил қилинган бўлиб, ушбу жойларда зарур шарт-шароитлар яратилган, яъни эмлаш хоналари таъмирланиб, совутгичлар, шокка қарши дори-дармонлар билан таъминланган.
Кейинги йилларда иммунопрофилактика ишларига алоҳида эътибор берилмокда. Иммунопрофилактика тадбирларини олиб бориш, яъни вакциналарни сақлаш ва транспортировка қилиш "совуқлик занжири"га алоҳида эътибор қаратилмоқда. ЮНИСЕФ томонидан барча шаҳар ва туманлар ДСЭНМларига совутгич, музлаткич ва термоконтейнерлар, бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига эса термосумкалар берилди.
Ф. ШАРИПОВ,
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.