UZ RU
24.08.2011

ЭРТАМИЗ КЕЛАЖАГИ: БАРКАМОЛ АВЛОД

Таъкидлаш муҳимки, давлатимиз томонидан ёш авлод маънан етук, баркамол бўлиб етишиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шундай экан, бундай эзгу ниятларни амалга оширишда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Истиқлолга эришгач, тизимда ўзига хос ўзгаришлар бўлиб, бу борада тиббиёт муассасамиздаги бўлим ҳамда лабораториялар энг замонавий даволаш-диагностик асбоб-ускуналари билан таъминланган, илмий-тадқиқот ишларини халқаро андозаларга мос даражада олиб бориш имкониятига эга бўлган илмий-амалий марказга айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги 3923-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларни ташкил қилиш масалалари тўғрисида"ги 145-сонли фармойиши асосида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий маркази тасарруфида 13 та вилоят болалар кўп тармоқли марказларни ўз ичига олган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг жипслашган тизими ташкил қилинди.

Янгидан тузилган низомга мувофиқ марказнинг асосий фаолият йўналишлари:

- болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантириш Давлат концепциясини реализация қилиш;

- болаларга кўрсатиладиган юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни такомиллаштириш деб белгиланди.

Марказнинг янги структураси ташкил қилинди. Унга педи¬атрия¬нинг барча йўналишлари бўйича республикамиздаги болаларга энг самарали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатадиган бўлимлар қаторига болалар кардиологияси, нефрологияси, неврология ва хирургия бўлимлари киритилди. Болалар консультатив-диагностик поликлиникасининг 2 қаватли янги биноси, болалар хирургияси корпуслари қурилмоқда.

Мустақиллик йилларида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги педиатрия бўйича илмий-техник кенгаш фаолияти орқали республика бўйича илмий ишларни мувофиқлаштиришни олиб бориш, илмий-техник дастурларни шакллантириш фаоллашди. Марказимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари асосида тузилган Давлат дастурларни муваффақиятли бажаришга катта ҳисса қўшди.

Марказ таркибида ҳозирги давр¬да фаолият курсатаётган гас¬тро¬эн¬терология, гепатология, пульмонология, неонатология, экс¬пери¬ментал-лаборатория, иммун профилактикаси, педиатриянинг тиббий-ижтимоий ва ташкилий -муаммолари бўлими ҳамда лабораторияларда Ўзбекис¬тонда болалар саломатлигини сақлаш ва яхшилаш, улар ўртасида касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичларини камайтириш, ихтисослашган тиббий ёрдам турларини такомиллаштириш, болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, янги даволаш-диагностик услубларни яратиш ва бошқа долзарб муаммолар устида тадқиқот ишлари олиб борилди. Олинган натижалар амалиётга жорий қилиниб, улар педиатрия хизматининг турли соҳаларида самарали натижалар бермокда. Мус¬тақиллик йилларида болаларда касалланиш даражаси ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришда муҳим ўрин эгаллаган қуйидаги ишланмалар: кичик ёшли болаларни соғлиқ гуруҳларга тақсимлашнинг янги шакли; тез-тез касал бўлувчи ва сурункали касалликларга чалинган болаларнинг оилавий реабилитацияси; қишлоқ врачлик пунктларида болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни яхшилаш йўллари; 5 ёшгача бўлган болаларга бирламчи шифохона ёрдамини яхшилаш йўллари; болаларда сурункали гепатит В, Д, Сларни, микст гепатитларни даволаш; токсик гепатитда жигарнинг функционал ҳолатини тиклаш; болаларда ўпка, бронх касалликларини даволаш, чўзилувчан зотилжамни, бронхиал астмани даволаш; темир танқислиги кам-қонлигини даволаш; болаларда 12 бармоқли ичак ва ошқозон ярасини, целиакияни даволаш усуллари; сурункали гастродуоденитнинг диспансер назоратининг модифицирланган схемаси; сурункали гепатитда ва энтерокалитда лямблиозни даволаш; болаларда қизамиқ ва дифтерияга қарши эмлаш натижаларини башорат қилиш; чала туғилган болаларда перинатал сепсисда модда алмашиш жараёнларини коррекциялаш; болаларда сепсисни таш¬ҳислаш, даволаш усуллари ва бош¬қа муҳим ишланмалар амалиёт учун тақдим этилди.

Илм-фан соҳасида марказимиз чет давлатлар билан биргаликда ҳамкорликни кенг йўлга қўйган ҳолда мутахассисларимиз халқаро конгресс, конференция, семинарларда иштирок этиб, жаҳон олимлари билан тиббиётнинг долзарб муаммолари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, марказимиз ютуқлари бир неча бор халқаро кўргазмаларда намойиш қилинди (Россия, Хитой, Лаос).

Марказ бўлим ва лаборатория¬лари 2008-2011 йилларда I, II, III, IV Республика инновацион ғоялар ва технологиялар ярмаркасида янги ишланмалар билан иштирок этди. Энг муҳими, истиқлолимиз шарофати билан марказимизда янги илмий йўналишлар қарор топди, бўлим ва лабораторияларнинг моддий-техник асослари мус¬таҳкам¬ланиб, айни кунда 25 хилдан ортиқ клиник ва биохимик текширувлар ўтказадиган аппаратуралар мавжуд. Марказимизда илмий салоҳиятни янада ривожлантириш йўлида илмий-амалий, фундаментал, инновацион лойиҳаларни бажаришда 15 нафар фан доктори ва 35 нафар фан номзоди фаолият кўрсатмоқда. Мутахассисларимиз илғор технологияларни республиканинг барча болалар ва туғруқ муассасаларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қуйи¬даги дастурларини татбиқ қилмоқдалар:

- болаларга дўстона муносабат шифохоналарини яратиш;

- кўкрак сути билан боқиш буйича консультация;

- болалар касалликларини интегрирланган усулда олиб бориш;

- онадан болага ВИЧ инфекцияси ўтиши профилактикаси;

- ВИЧ борасида болалар касалликларини интегрирланган усулда олиб бориш.

Юқоридаги фикрларимизнинг хулосаси сифатида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар – туғилиш кўрсаткичи 33 фоизга, гўдаклар ва 5 ёшгача болалар ўлими деярли 3 баробарга, кам вазнда туғилган болалар сони 1,5 баробарга камайиши, шунингдек, мутлоқ она сути билан боқилувчи гўдаклар сони ортиб боришини эътироф билан айтиш жоиз. Албатта бундай ютуқларни қўлга киритишимизда, аввало, Юртбошимиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда барча халқаро ташкилотларнинг муносиб ҳиссаси бор.

Мақсадимиз келажак авлодларимиз саломатлиги йўлида самарали ишлар олиб бориб, бор куч ва имкониятларимиздан унумли фойдаланишдир. Барчангизни энг азиз ва энг улуғ байрамимиз Истиқлолнинг йигирма йиллиги билан қутлаб, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда омад тилаб қоламан!

Роза ДЖУБАТОВА,

Республика ихтисослаштирилган педиатрия

илмий-амалий тиббиёт маркази директори.