ФАОЛИЯТГА ЖИДДИЙ ЁНДАШУВ
Кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида кадрлар масаласига бўлган эътибор кучайтирилиб, улар малакасини ошириш ҳамда тажрибаларини бо¬йитиш мақсадида узлуксиз таълим жараёнлари, шунингдек, турли мавзулардаги ўқув-семинарлар мунтазам тарз¬да ўтказиб келинаётганлиги ишлар самарадорлиги ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, республика миқёсида "Ҳамширалик иши" борасида олиб борилаётган муҳим тадбирлар ҳам ўз маҳсулини бераётганлиги фахрланарли ҳолдир.
Шундай экан, жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Ҳамширалар Кенгашининг навбатдаги кўчма йиғилиши Самар¬қанд вилоятида бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари ва тизимда фаолият олиб бораётган бош, етакчи ва катта ҳамширалар иштирок этдилар.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси раиси Рихси Салиходжаева кириш сўзи билан очиб, қатнашчиларни истиқлолимизнинг 20 йиллиги билан қутлаб, халқимиз саломатлиги йўлида фаолият олиб бораётган ҳамшираларимиз меҳнатига атрофлича тўхталиб ўтди. Ва ўз маърузасида тиббиёт муассасаларига ҳамшираларни ишга қабул қилиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, вазирликнинг бу борадаги буйруқлари ўз вақтида бажарилиши ва татбиқ этилиши хусусида гапириб ўтди. Мазкур тадбирда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бош¬қармаси ҳамда Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ҳамда ихтисослаштириш маркази Самарқанд филиалининг мутасадди раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, амалдаги фаолиятлар ва муҳим масалаларда ўз фикрларини билдирдилар.
Иштирокчилар касбий маҳоратларида қўллай олиши муҳим бўлган саволларга мутахассислардан керакли маълумотларни олдилар.