UZ RU
30.08.2011

ХАЛҚИМИЗГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик-1, 2" ва "Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш" қўшма лойиҳалари ҳамкорлигида олиб борилган ишлар аҳоли саломатлигини яхшилашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.

Ана шундай ҳамкорликнинг яна бир эзгу ишлари Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида халқимизга байрам туҳфаси бўлди. "Саломатлик-2" лойиҳаси томонидан аҳолига янада сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республикамиз тиббиёт муассасаларининг тез ёрдам бўлимларига 58 та "Дамас" автомашинаси тақдим этилди. Мазкур тез ёрдам машиналари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фармойишига асосан жойларга етказилди.