UZ RU
21.06.2011

Ислоҳот одимлари

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳолига холис ва тезкор маълумотларни етказиш ҳамда халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиали томонидан ҳам жуда кўп амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Шу маънода суҳбатни мазкур институтнинг "Оммавий ахборот воситалари" бўлими бошлиғи Севара Носирова билан давом эттирдик.

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳолига холис ва тезкор маълумотларни етказиш ҳамда халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиали томонидан ҳам жуда кўп амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Шу маънода суҳбатни мазкур институтнинг "Оммавий ахборот воситалари" бўлими бошлиғи Севара Носирова билан давом эттирдик.

– Мазкур институтнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги қандай самара ва натижалар бермоқда? Умуман, тарғибот ишлари кенг ёритилиши ва татбиқ этилишида журналистларнинг қанчалик ҳиссаси бор?

– Назаримда ҳар бир оммавий ахборот воситаси ходими жамиятдаги ҳар қандай воқеаларга холислик ва реаллик билан қараши муҳим деб биламан. Кечаётган шиддатли даврда замон талабига жавоб бера оладиган журналист масъулиятни ҳис этган ҳолда ахборотни халққа холисона ва тўғри етказа олиши давр талабидир.

Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиали бугунги кунда ўз фаолиятини янада шакллантириб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жамият ва оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби масалалар бўйича амалий ишларни бажариб келмоқда. Жамоамиз билан фаолият давомида шу нарсага амин бўлдикки, оммавий ахборот воситаларининг хизматисиз керакли ахборотни оммага етказиш қийинроқ экан. Шу боис, улар билан ҳамкорликда ишлаш кўзланган мақсад ва вазифалар ижобий ҳал бўлиши ҳамда халқни ҳар қандай янгиликдан бохабар қилишда муҳим омил бўлиб, тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳот жараёни, фаолият ҳамда амалий ишларни халқнинг кенг қатламига ўз вақтида етказиш, уларнинг тиббий саводхонлигини оширишда бу янада кенгроқ намоён бўлади. Шундай экан, бу жараёнда радио, телевидение ҳамда даврий матбуотнинг ўрни алоҳида мавқега эга. Улар ўз фаолиятлари давомида тезкор хабарни бир дақиқа ичида бўлса ҳам халққа етказа олиш имкониятига эга.

Институтимиз жамоаси ана шуларни инобатга олган ҳолда муассасамизда матбуот хизмати бўлими ташкил этилган бўлиб, малакали ходимлар фаолият олиб бормоқда. Тиббий статистик маълумотларга мурожаат қилганимизда, фаолиятимиз давомида республика соғлиқни сақлаш тизимидаги юқумли ҳамда ижтимоий касалликлар камайганлигининг гувоҳи бўлдик. Сабаби, мазкур касалликлар бўйича долзарб мавзуларда оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга кенг тарғиб қилинганлигидан далолат беради. Фахрланса арзийдики, ҳукуматимиз томонидан журналистлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳам бундан мустасно эмас. Чунки, улар меҳнатини ҳар бир жабҳада кўриш мумкин. Қаерда яхши тарғиб ва эътибор бўлса, демакки, ўша ерда ривожланиш ва юксалишдан нишона бўлади.

– Мазкур йилда ҳам оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида қандай дастурий лойиҳалар, долзарб материаллар омма эътиборига тақдим этилди?

– Филиалнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигидаги фаолиятлар натижасида 1 та видеофильм, 6 та видеоролик, 4 та радиороликлар тайёрланиб, доимий равишда эфирга узатиб борилмоқда. "Машъал", "Тошкент", "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Водий садоси" радиоларида соғлом турмуш тарзи рукни ташкил этилган бўлиб, тажрибали мутахассислар томонидан халқимизга керакли тавсия ва маслаҳатлар бериб борилмоқда. Шунингдек, босма оммавий ахборот воситаларида мутахассислар томонидан долзарб мавзуларда 98 та мақола чоп этилди. Бунинг баробарида халқаро ташкилотлар ЮНИСЕФ, ЖССТ, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда "Соғлом авлод учун" нодавлат халқаро хайрия жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Маҳалла" жамғармаси билан ҳамкорликда ҳам фаолият юритиб келмоқдамиз.

Юқоридаги фикрларга хулоса қиладиган бўлсак, жамоамиз ходимлари халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишда қуйидаги ижобий натижаларга эришди:

- мамлакатда соғлом турмуш тарзи шаклланди;

- халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилди;

- тарғиботнинг интерактив усуллари ва коммуникация воситаларини жорий қилиш бўйича ҳаракатлар бошланди;

- вазирлик, идора, муассаса ва нодавлат ташкилотлари билан алоқалар йўлга қўйилмоқда;

- оммавий ахборот воситалари билан ишлаш яхши кўрсаткичларни бермоқда;

- илмий-тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда;

- республика аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг 2006-2015 йилларга мўлжалланган истиқболли устувор йўналишлари белгиланмоқда.

Албатта, тилга олинган ижобий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорликни янада узвий боғлаб, янги истиқболли режалар асосида фаолиятларимизни давом эттирамиз. Шунингдек, ишларимизни амалга оширишда ва салмоқли натижаларга эришишимизда, албатта, тарғибот ва ташвиқот ишларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Шу фурсатдан фойдаланиб, республикамизнинг ижод аҳлини касб байрамлари билан қутлайман. Уларнинг халқ манфаати йўлида олиб бораётган холис ишларига омад тилайман.

Суҳбатдош

Намоз ТОЛИПОВ.