UZ RU
02.07.2011

ҲАЯЖОНЛИ ДАҚИҚАЛАР ОРТДА ҚОЛДИ

Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" лойиҳалари томонидан Фарғона водийси бўйича ягона бўлган Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси қошидаги умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш ўқув маркази 1998 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилда қишлоқ врачлик пунктлари ва шаҳар поликлиникаларининг 113 нафар врачлари "Саломатлик-2" лойиҳаси доирасида умумий амалиёт врачларини тайёрлаш дастури бўйича 2010-2011 ўқув йилида ташкил этилган ўн ойлик ўқишни тугатишлари муносабати билан олган билимларини синовдан ўтказиб, "Умумий амалиёт врачи" мақомини олиш учун имтиҳон топширдилар.

Гулчеҳра НАЗАРОВА, Андижон Давлат тиббиёт институтининг умумий амалиёт врачлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

кафедраси мудири:

– Имтиҳонлар 5 босқичдан иборат бўлиб, йиллик якуний баҳо, консультация қилинган беморлар бўйича мониторинг, лойиҳалар ҳимояси, оғзаки имтиҳон, тест синовлари ва объектив тизимлашган клиник имтиҳонларни ўз ичига олади. Ўтказилган имтиҳон жараёнида барча тингловчилар фаол, билимга чанқоқ ва ўз устида тинимсиз ишлаганликларининг гувоҳи бўлдик. Мазкур имтиҳон адолатли тарзда махсус кузатувчи гуруҳлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Улар синовларда учраётган муаммо ва камчиликларни аниқлаб, ўз ўрнида ҳал этиш ва кўмаклашиш борасида керакли тавсияларни бердилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, барча битирувчилар олдидаги масъулият қанчалик жиддий ва долзарб эканлигини ҳар дақиқада ҳис этиб турадилар. Тест саволлари ўрта мураккабликда, оғзаки ва амалий имтиҳонлар эса олинган билимлар мажмуидан иборат бўлиб, танланган ижтимоий лойиҳалар бугунги тараққиёт учун муҳим мезон эканлиги мутахассислар томонидан эътироф этилиб, ҳар бир лойиҳа атрофлича муҳокама қилиниб, ўрганилди. Малакали мутахассис-тренерлар томонидан тингловчилар билими ижобий томонга кўпроқ баҳоланди.

Нигорахон СОЛИЕВА, Андижон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Жевачи" қишлоқ врачлик пункти умумий амалиёт шифокори:

– Тест синовларидаги саволлар тиббиётнинг барча йўналишларига мўлжалланган бўлиб, синов давомида бор билимларимни ишга солишга ҳаракат қидим. Айниқса, замонавий таълим стандартлари, даволаш усуллари, дори-дармон воситалари ҳақидаги саволлар бироз мураккабдек туюлсада, аммо фаолиятимиз учун кундалик зарур тушунчалардан иборат эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Оғзаки ва амалий имтиҳонларни топшириш жараёнида фаолиятдаги тажрибамни қўлладим. Хусусан, ҳомиладор аёл парвариши, контрацепция воситаларидан фойдаланиш, бронхиал астмани даволаш ва олдини олиш борасида берилган саволларга тўғри ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қилдим. Шу кунларда аҳоли орасида репродуктив саломатликни яхшилаш, соғлом оилани шакллантириш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича ташвиқот ишларини кучайтирганмиз. Ўн ойлик ўқув курсида таҳсил олиш баробарида ҚВПда амалий машғулотларни олиб бордим. Эндиги мақсадимиз эгалланган билимларни халқимиз саломатлиги йўлида татбиқ этиш ва тиббий хизмат сифатини оширишдан иборатдир.

Минаввар КАРАЧАЕВА, Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Қақир" қишлоқ врачлик пункти умумий амалиёт шифокори:

– Ўн ой давомида тиббиётнинг асосий йўналишлари бўлган "Жамоат соғлиғини сақлаш", "Тиббий ёрдам сифатини ошириш", "Исботланган тиббиёт", "Дори воситаларини рационал белгилаш", "Анемия ва рационал овқатланиш"га доир долзарб мавзуларда семинар машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар малакали мутахассислар томонидан олиб борилди. Барча имтиҳонлардан олган билимларим бўйича тўғри ва аниқ жавоб беришга интилдим. Шунингдек, олган лойиҳам ўқитувчиларим томонидан ижобиц баҳоланганлиги ҳам касбимга бўлган меҳримни янада оширди.