Аҳоли ва болалар саломатлиги йўлида
Истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ушбу жараёнда фуқаролар, айниқса, болаларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борадаги ишларни амалга оширишда касаба уюшмалари тизимидаги 16 та сиҳатгоҳ алоҳида ўрин тутади. Уларда ҳар йили 85 мингга яқин киши дам олиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш имконига эга. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ушбу сиҳатгоҳлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, бугунги кунда санаторийлар диагностика ва даволаш бўйича жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Бу, ўз навбатида, дам олувчилар ва уларнинг фарзандларининг саломатлигини тиклаш борасидаги ишлар сифатини оширишга хизмат қилаётир. Касаба уюшмалари қошидаги соғломлаштириш комплексларида дам олувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Масалан, барча санаторийларда соғломлаштириш жараёнида маъданли сувлар, балчиқ, тоза ҳаво ҳамда даволовчи жисмоний тарбия машқларидан самарали фойдаланилади. Хусусан, “Чимён” санаторийсида қўлланилаётган ўзига хос таркибга эга водород сулфидли маъданли сув дунёдаги машҳур булоқ сувларидан қолишмайди. “Чинобод”, “Турон”, “БЎстон”, “Ботаника”, “Ситораи Моҳи Хоса”, “Қашқадарё соҳили”, “Косонсой” санаторийларидаги маъданли сувлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. “Абу Али ибн Сино” санаторийсида эса даволаш жараёнида радон суви кенг қЎлланилмоқда.
Бунда дам олувчилар даволашнинг физиотерапия ва балнеология усулларидан фойдаланиш имконига эга. Шунингдек, дам олувчилар учун функсионал диагностика, клиник ва биокимёвий лабораториялар ҳам фаолият кЎрсатади.
Касаба уюшмалари санаторийларида дам олувчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун маданият саройлари, клублар, кутубхоналар, спорт заллари, сауналар фаолият юритади ҳамда ҳудуддаги диққатга сазовор жойларга экскурсиялар уюштирилади.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда санаторийларда, айниқса, қишлоқ жойлардан ташриф буюрган фертил ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар йўлга қЎйилган. Масалан, жорий йилда “Умид гулшани” сиҳатгоҳида 70 нафар туғиш ёшидаги аёл комплекс соғломлаштирилди. Уларнинг 30 нафари пойтахтлик, 40 нафари эса Тошкент вилоятидан келган аёллардир.
Бу ерда аёллар тор мутахассисликларни ҳам ўз ичига олган тЎла тиббий кЎрикдан Ўтказилади. Малакали шифокорлар томонидан аниқ ташхис қўйилганидан сўнг физиотерапия, маъданли сув, ёдбромли асос, уқалаш, психотерапия ва бошқа соғломлаштириш тадбирларини Ўз ичига олган даволаш жараёни бошланади.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши “Соғлом она – соғлом бола” консепсиясини амалга ошириш мақсадида жорий йилдан бошлаб “Ижтимоий шериклик асосида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш” мавзуига бағишланган семинарлар ўтказмоқда. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш мақсадида маданий-оммавий тадбирлар Ўтказилмоқда, кинофилмлар намойиши, пойтахт театрларига ташрифлар уюштирилмоқда.