UZ RU
10.05.2011

Замонавий тиббиёт маскани

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган кенг кЎламли ислоҳотлар Ўз самарасини бермоқда.

Денов тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 500 ўринли шифо масканида 24 бЎлим ҳамда клиник ва биохимик лабораториялар мавжуд. Бу ерда ўнлаб малакали шифокор ва ҳамширалар тиббий хизмат кЎрсатаётир. Шифохонада беморларга аниқ ташхис қЎйиш ва даволашда энг сўнгги турдаги тиббиёт ускуналаридан фойдаланилмоқда.