МУҲИМИ: МАСЪУЛИЯТГА ЖИДДИЙ ЁНДОШИШ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги қўшма ҳайъат йиғилиши таркибида ташкил этилган семинарлар куннинг иккинчи ярмида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, семинарни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди раҳбарлари олиб боришди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги қўшма ҳайъат йиғилиши таркибида ташкил этилган семинарлар куннинг иккинчи ярмида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, семинарни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди раҳбарлари олиб боришди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби" талаблари ижроси бўйича вазирликнинг масъул ходимлари Ў. Исламов, Р. Салиходжаева, Д. Камилова ССВ назорат инспекциялари бўлим бошлиқлари ҳамда вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, даволаш-профилактика муассасалари ва туманларнинг ижро интизоми бўйича масъул раҳбар ва ходимларига керакли маълумотларни бериб, айрим муассасаларда масъулиятсизликка йўл қўйилаётганлиги ва бундай камчиликларга жиддий ёндошган ҳолда ҳужжатларни тўғри юритиш ишларига эътибор қаратишларини таъкидлашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 майдаги "Тез тиббий ёрдам кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-1114-сонли Қарорининг ижроси бўйича вазирликнинг масъул мутахассиси А. Хаджибаев Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари раҳбарлари ҳамкорлигидаги ушбу семинарда амалга оширилган ишлар ҳамда муаммо бўлиб турган айрим масалаларни муҳокама этиб, келгуси режалар хусусида фикрлашдилар.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлик ҳамда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгаши йиғилишининг 2011 йил 25 февралдаги 01-277-сонли баёнида белгиланган тадбирлар ижроси ва Андижон, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё вилоятларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг болалар соғлиги ҳамда жисмоний ривожланиши кўрсаткичларини яхшилаш бўйича эришилган тажрибаларни алмашиш тўғрисида вазирлик мутахассиси Д. Аҳмедова семинар иштирокчиларига бу борадаги самарали натижалар ҳақида маълумотлар бериб, мониторинг ишларини мунтазам тарзда олиб бориш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги 1455-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил учун Инвестиция дастури тўғрисида"ги Қарори ижроси ҳамда 2012 йилда Инвестиция дастурига киритилиши режалаштирилган соғлиқни сақлаш объектларининг лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш жараёни тўғрисида вазирлик мутахассиси Н. Каланов Инвестиция дастурига киритилган соғлиқни сақлаш объектлари бош врачлари, лойиҳачилар ва пудратчилар ташкилоти раҳбарларига зарурий масалалар бўйича керакли тавсиялар бериб, иштирокчилар учун муҳим бўлган муаммолар ечимини оқилона ҳал қилиш ҳар бир масъул шахснинг олдидаги асосий вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди ва мутахассислар томонидан берилган таклиф ҳамда мулоҳазаларга ўз фикрини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги "2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ва сервисни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-325-сонли ва 2007 йил 21 майдаги "Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-640-сонли Қарорлари ижроси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида пуллик ва сервис хизмат кўрсатиш ҳолати, давлат мулкини ижарага бериш тартиби ва назоратини олиб бориш масалалари хусусида вазирлик мутахассиси А. Агзамов амалдаги фаолиятларга урғу қаратиб, айрим жойларда йўл қўйилаётган муаммоларга алоҳида тўхталди. Иштирокчилар тиббиёт муассасаларида ечимини кутаётган масалалар бўйича мутахассисларга мурожаат этиб, муҳим ва зарурий саволларга тўлақонли тарзда жавоб олдилар.
Ўсмирларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, жумладан, ўсмир қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг ўрни, шунингдек, 2011 йил чақирув комиссияларининг якуний фаолияти ҳақида вазирлик мутахассиси И. Ўринбоев семинар давомида иштирокчиларга ушбу йўналишдаги асосий масалаларга жиддий эътибор қаратиш ва бу борадаги камчиликларни бартараф этишда фаолиятларни тўғри йўлга қўйиш муҳимлиги хусусида атрофлича тўхталиб ўтди. Мутахассислар ечимини кутаётган муаммолар бўйича ўзаро фикрлашдилар.
Соғлиқни сақлаш тизимида юритилаётган қонун доирасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни юритиш, тайёрлаш, қабул қилиш қоидаларини тўғри амалга ошириш, қонунлар моҳияти ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги тўғрисида вазирликнинг юридик хизмати бошлиғи Б. Ходжиханов семинар иштирокчиларига керакли тавсияларни бериб, йўл қўйилаётган айрим камчиликларни бартараф этишда ҳар бир масъул шахс қонун доирасида фаолият юритишини айтиб ўтди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ҳамкорликда ўтказилаётган ана шундай қўшма ҳайъат йиғилишлари республика соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган фаолиятларни изчиллик билан амалга оширишда, халқимиз саломатлигини янада муҳофаза қилишда асосий пойдевор бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.
Шунингдек, йиғилиш таркибида ўтказилган семинарлар мутахассисларнинг касбий маҳоратини оширишда ҳамда фаолиятлари самарали кечишида ва уларнинг тажриба кўламлари янада бойишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.