UZ RU
18.04.2011

ХАЛҚАРО ТИББИЙ ҚОИДАЛАР МУҲОКАМАСИ

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди. Унда асосий эътибор 2005 йил 23 майда Женева шаҳрида қабул қилинган Халқаро тиббий-санитария қоидаларини Ўзбекистонда қўллашнинг ҳуқуқий жиҳатлари масалаларига қаратилди.

Юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон андозалари даражасига етказиш – давлат си±сатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Таъкидлаш ўринлики, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда 80 дан ортиқ санитария меъ±рлари ва қоидалари ишлаб чиқилди. Уларда аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза этиш, ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олиш каби асосий масалаларга эътибор қаратилган. Шунингдек, ушбу қонун ҳужжатлари соҳадаги муносабатларни тартибга солган ҳолда маиший чиқиндиларни йиғиш, саралаш, зарарсизлантириш ва йўқотиш тартибини ҳам белгилаб беради. Бинобарин, халқаро тиббий-санитария қоидаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бу ва бошқа меъ±рий ҳужжатлар аҳоли учун қулай санитрия-эпидемиология шароитларини таъминлаб беришда асосий-ҳуқуқий восита ҳисобланади. Халқаро тиббий-санитария қоидаларини киритишдан мақсад хавфли касалликларнинг кенг миқ±сда тарқалиб кетишига йўл қўймаслик ва уларга қарши курашиш учун зарур чораларни кўришдан иборат. Ушбу чоралар имкон қадар аҳолига ноқулайлик туғдирмаслиги, халқаро юк ва йўловчи ташувлари ҳамда савдо-сотиққа ортиқча халал бермаслиги лозим.

Семинарда иштирокчилар ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўрни ва аҳамиятига доир масалаларни муҳокама қилдилар. Семинар давомида мазкур халқаро-юридик ҳужжатнинг соғлиқни сақлаш соҳасида барқарор салоҳиятни таъминлаши ва санитария ҳамда соғлиқни сақлаш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштиришдаги ўрни ва аҳамиятига оид масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, иштирокчилар халқаро андозаларга мувофиқ саломатлик хавфсизлигини таъминлашнинг қонунчилик асосини такомилига етказишда концептуал ±ндашувларни аниқлаш ва халқаро тиббий-санитария қоидаларини қонунчилик даражасида татбиқ этиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли хулосалар қабул қилинди.

Намоз ТОЛИПОВ