Соғлом фарзанд – оила қувончи
Мамлакатимизда туғруқ ёшидаги аёлларни соғломлаштиришнинг самарали механизми шакллангани, айниқса, скрининг хизмати йўлга қўйилгани ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлмоқда.
Жойларда ташкил этилган скрининг марказлари янги туғилган чақалоқларни туғма гипотериоз ва фенилкетонурия касалликларига қарши оммавий скрининг текширувидан ўтказиш, туғуруққача бўлган даврда ҳомилада ривожланиш нуқсонининг олдини олиш тадбирларини амалга оширмоқда, ирсий ва туғма ногирон фарзандлари бор оилаларга тиббий-генетик маслаҳатлар бермоқда. Ушбу марказларнинг барчаси илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида яратилган тиббий ускуналар, замонавий биокимёвий анализаторлар билан жиҳозланган. Малакали кадрлар билан таъминланган.
Ўтган йили Республика ва вилоятлар скрининг марказлари томонидан 110 мингдан ортиқ бўлажак она перинатал скринингдан ўтказилди. Касаллик аниқланган ҳомиладорлар соғломлаштирилди.
ЎзА