UZ RU
12.03.2011

"ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ"ГА ИШОНИШЯПТИМИ?

Маълумки, соғлиқни сақлаш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва тиббий ходимларнинг ноқонуний ҳаракатларини олдини олишни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 15 июлдаги 210-сонли буйруғини вилоят тиббиёт муассасаларида ижросини таъминлаш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2010 йил 4 августдаги 347-сонли буйруғи чиқарилди. Мазкур буйруққа асосан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳудудида фаолият юритаётган барча даволаш-профилактика муассасалари, республика тибби±т илмий-амалий марказлари вилоят филиаллари ва тиббий таълим муассасалари раҳбарлари "Ишонч телефонлари" доимий равишда ишлаши, уларни замонавий аппаратлар билан жиҳозланишини йўриқнома талаблари асосида ташкил этишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси ва унинг вилоят бўлими ходимлари буйруқ талабларининг назоратини олиб бориш ва татбиқ этиш чораларини кўришлари лозимлиги ҳам кўрсатилган.

Назорат инспекциясининг 2010 йил 16-04/124-сонли хати ижросини таъминлаш ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 377-сонли буйруғига қўшимчалар киритиш мақсадида 2010 йил 1 ноябрда бошқарманинг 451-сонли буйруғи эълон қилиниб, "Ишонч телефони" (232-32-34) ишга туширилиб, масъул ходим тайинланди ҳамда "Шифокор ва ҳаёт" газетаси орқали тиббиёт муассасаларида телефонлар мавжудлиги, уларнинг жойлашув манзиллари эълонлар орқали аҳолига етказилди.

Албатта, шу ўринда савол туғилади: "Ишонч телефонлари" ўзини оқлаяптими? Мазкур фаолиятга ойдинлик киритиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлимидаги ишлар билан танишдик.

Қабулхона. Телефон қўнғироғи устма-уст жиринглади.

– Алло, бу Наманган шаҳридаги "Ишонч телефони"ми?

– Албатта. Сизни навбатчи шифокор эшитади.

– Чортоқ туманидан меҳнат фахрийси Нишонбоевман. "Шифокор ва ҳаёт" газетасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида "Ишонч телефони" ташкил этилганини ўқидим. Шунинг учун сизларга мурожаат этаяпман. Ошқозонимда қаттиқ оғриқ безовта қиляпти. Бориб даволансам бўладими?

Ҳа, беморда иккиланиш бўлди, пуллик хизматми ±ки бепулми? Аслини олганда, беморлар учун кўрсатиладиган шошилинч тиббий ±рдам бепул. Лекин аҳоли орасида ҳар қандай миш-мишлар бўлиб, айрим шахслар тизимдаги имти±злар тўғрисида аниқ маълумотга эга эмасликлари уларнинг ўз ҳуқуқларидан бехабар эканлигини англатади...

Шифокор телефон орқали беморга:

– Келаверинг, бизда барча шароитлар мавжуд, қолаверса касалингиз аниқлангач, даволанишингиз албатта бепул бўлади, – деди.

Чортоқ туманидан қўнғироқ қилган бемор яқин кишилари билан етиб келди ва тажрибали шифокор А. Эрметов унинг УТТ аппаратида текшириб кўргач, А. Нишоновда 12 бармоқли ичак яраси борлиги аниқланди.

Бемор хирургия бўлимига ётқизилди. Ярадан қон кетиши туфайли оғриқ кучайган экан. Зудлик билан муолажалар ва зарурий амалиёт ўтказилиб, буларнинг барчаси бепул амалга оширилди. Бемор соғайиб, оиласи даврасига қайтди.

Шунингдек, Наманган шаҳар, Ихлос кўчасида яшовчи Валижон Шокиров даволаниш учун оилавий шароити қийинлигини "Ишонч телефони" орқали билдириб қўнғироқ қилди. Шифокор Шарофбоев уни қабул қилди ва у филиалнинг кардиология бўлимида даволаниб чиқди. Наманганлик А. Юсупов ва янгиқўрғонлик А. Қаюмовларнинг ҳам мурожаатлари инобатга олиниб, уларга керакли тавсиялар берилди.

Фаолият мобайнида бош шифокор У. Ҳожиматов масъул бўлган 226-48-15 рақамли "Ишонч телефони"га тушган хабарларни ўргандик. 2010 йил декабрь ойида 7 нафар фуқаро асосан касалликлар муаммоси бўйича мурожаат қилган. Беморлар бўлимларга даволаниш учун ётқизилган ва уларга амбулатор ёрдами кўрсатилган.

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасида нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлимида ҳам 234-01-78 рақамли "Ишонч телефони" ишлаётганига гувоҳ бўлдик. Телефон орқали 5 нафар тадбиркор қўнғироқ қилиб, шундан 4 нафари ўзининг муаммоси бўйича ±рдам беришларини сўраган. Ушбу масалалар ўз ечимини топган.

Бундай "Ишонч телефонлари" вилоятдаги барча ДПМларда ишлаб турибди. Уларни ташкил этишдан мақсад, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашдан иборатдир